Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирининг собиқ ўринбосари Ким Нам Сок билан учрашди.

Учрашувда ҳамкорликда IT соҳасини янада ривожлантириш, Кореядаги етакчи IT компанияларни юртимизга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

Ким Нам Сок жорий йилнинг апрель ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган “Uzbekistan Outsourcing Conference 2024” тадбирида сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоқалар ҳар соҳада мустаҳкамланиб бораётгани, ушбу алоқаларнинг мустаҳкамлиги икки давлат учун жуда катта фойда экани ҳамда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.  

Учрашув давомида Ўзбекистонда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар, IT компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар, жорий этилган имтиёзлар ҳақида суҳбатлашилди ҳамда IT ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.  

Шунингдек, Ким Нам Сокка Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлиш таклиф этилди.

Ким Нам Сок нутқи давомида Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади ҳамда ушбу шарафли вазифани қабул қилди.  

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT йўналиши бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди