Дунёда ҳайратомуз манзиллару, мўжизавий манзаралар оз эмас. Аммо жаннатмонанд Ўзбекистоннинг Шоҳимардон қишлоғи ҳеч биридан кам бўлмаган бетакрор гўзаликка йўғрилган маскандир.
Чексиз тоғлар, қоялар этагидаги шаффоф кўллар, шошқалоқ дарёлар, мағрур арчазорлар... ҳаммаси бир бўлиб, инсонга ҳаёт бахш этувчи мусаффо ҳавони ҳадя этади. Сиз гўё афсонавий манзилда юргандек ҳис қиласиз, ўзингизни. Танангиз роҳатланади, ҳисларингиз майинлашади, руҳингиз енгил тортади. Бундай ҳиссиётни англаш, туйиш учун Шоҳимардонга келишингиз лозим. Ҳеч йўқ, ушбу видеолавҳаларни кўриб завқланинг дедик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/7byOjVnZuRk?si=A9JcRzigX-O8X8UP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (+видео), ЎзА