Бельгиянинг Брюссель шаҳрида теннис бўйича М25 таснифидаги халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларни муваффақиятли бошлади.
Ҳумоюн илк даврада бельгиялик Килиан Коллигнонга қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/8 финал босқичида бошқа бир мезбон теннисчи Харолд Хуэнсга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтада айнан Бельгияда ўтказилган халқаро турнирда финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, вице-чемпион бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА