Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 27 июнь куни Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган ОФКнинг Бош қароргоҳида Тошкент вақти билан соат 12:00да саралаш баҳсларининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими бошланади. Шунингдек, мазкур турнирнинг махсус расмий тўпи ҳам эълон қилинади.
Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш олган:
1-сават: Япония, Эрон, Ж.Корея
2-сават: Австралия, Қатар, Ироқ
3-сават: С.Арабистони, Ўзбекистон, Иордания
4-сават: БАА, Ўмон, Баҳрайн
5-сават: Хитой, Фаластин, Қирғизистон
6-сават: КХДР, Индонезия, Қувайт
Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи 5 сентябрь кунидан бошланиши кутилмоқда. Ушбу босқичда 18 жамоа ҳар бирида олтита жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинади ва улар давра тизимида (уй-сафар) баҳслашади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши иккита ўринни эгаллаган терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА