27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида устоз журналист, публицист, таржимон Анвар Жўрабоевнинг “Йигирманчи асрим менинг” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.  

Адабий анжуманда Анвар Жўрабоев миллий журналистикамизда ўзига хос мактаб яратган забардаст ижодкор бўлгани алоҳида таъкидланди.  

[gallery-18001]

– Шиддатли замон ташвишларини елкасида кўтариб юрган журналистларимизнинг байрами арафасида мазкур китоб тақдимоти ўтказилаётганида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Уюшмамиз аъзоларининг кўпчилиги журналистика соҳасига дахлдор ижодкорлардир. Анвар Жўрабоев доим шошиб, барча ижодий ишларга улгуриб қолиш истагида юрадиган ижодкор эди. Анвар ака Михаил Шолохов, Андрей Вознесенский, Чингиз Айтматов, Габриэль Маркес, Евгений Евтушенко, Расул Ҳамзатов ва бошқа кўплаб жаҳон адабиёти дарғалари билан суҳбатлар қилган. Бу суҳбатлар жамиятда катта акс-садо бергани, одамлар орасида катта қизиқиш ва шов-шувларга сабаб бўлгани яхши маълум. Муаллифнинг  “Йигирманчи асрим менинг” номли китоби ёш қаламкашлар учун яхшигина дорилфунун вазифасини ўташи аниқ. Бу суҳбатлар ўз долзарблигини йўқотмайди.  Қалам аҳлининг нони қаттиқ бўлади. Шундай ижодий меросни қолдириб кетган қаламкашнинг хотираси олдида доим бурчлимиз.  

–  Биз ажойиб, сермазмун китобнинг тақдимотида иштирок этмоқдамиз, – деди Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси,  фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев. – Анвар Жўрабоев ҳамма вақт, ҳамма жойда ўзбек халқининг шаъни, ориятини, ғурурини ҳимоя қилиб келган ижодкор эди. “Йигирманчи асрим менинг” китобидаги ҳар бир интервьюни синчиклаб ўқийдиган бўлсак, унинг объекти бўлган кишиларнинг ички дунёси, сиёсий нуқтаи назари ярқ этиб кўзга ташланади. Бу суҳбатларнинг ҳар бирида муаллиф томонидан Ўзбекистон шаъни ҳимоя қилинганига гувоҳ бўлиш мумкин.  

–  Анвар Жўрабоевга “интервью жанрининг қироли” деб таъриф берилганди, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо. – Бу интервьюлар дунёвий аҳамиятга моликлиги билан ажралиб туради. Улар ўзида йигирманчи аср овозини ифодалайди.  

Дарқақиқат, бадиий публицистиканинг энг яхши намуналарини жамлаган мазкур китоб мустамлака тузумнинг асл қиёфаси, кирдикорлари,  ўтган асрда жаҳонда кечган ижтимоий-сиёсий, адабий жараёнларни, давр силсиласини тўлақонли акс эттирган. Айни пайтда китобдаги мақола ва суҳбатларда муаллифнинг фаол фуқаролик позицияси, касбий маҳорати,  ижодий салоҳияти ҳам намоён бўлгани билан аҳамиятли.  

Тақдимот тадбирида Анвар Жўрабоевнинг ижод йўли, журналистик маҳорати, “Йигирманчи асрим менинг” китоби ҳақида батафсил сўз юритилди. 

Назокат Усмонова,

Ойбек Пардаев (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интервью жанрининг қироли эди