Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёс.

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар жамиятимизда рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.

Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу  касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўришимиз мумкин, десак муболаға бўлмайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Rj1LjbqmuGU" title="Jurnalistlar mehnati eʼtirof etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бугун "Адолат" СД партиясида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрамона йиғилиш бўлиб ўтди. Йил давомида Партия фаолиятини кенг ёритган оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнати эътироф этилди. Тадбир давомида "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамроев сўзга чиқиб, барча оммавий ахборот воситалари ва блогерларни байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди. 

Дарҳақиқат, бир сўз билан айтганда, айни кунда ОАВ аҳолига тезкор ахборот етказиш, уларнинг тафаккур доирасини, дунёқарашини ва маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасабларимизни бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз. Байрам, муборак, азиз ҳамкасблар! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар меҳнати эътироф этилди (+видео)