Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29 июнь куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган BYD “Yangi Nafas” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида “Vatan Qalqoni” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

BYD “Yangi Nafas” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Спорт, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.   

Пойтахтимизда ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаларини ташкил этади. Бўлажак Ватан қалқони мусобақасида олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этади. Ушбу тадбир жисмоний чидамлиликни ривожлантириш ва куч тузилмалари вакилларини бирлаштиришга қаратилган.   

BYD “Yangi Nafas” ва “Vatan Qalqoni” оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этади.   

Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади. Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғида пойгага старт берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 7:00да бошланади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
BYD “Yangi Nafas” ва “Vatan Qalqoni” оммавий югуриш мусобақасида бирга югурамиз