Сўнгги кунларда бир қатор ижтимоий тармоқларда муаллиф меросхўрларининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан мурожаат қилиши ўринсиз танқид қилинмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра Ўзбекистон Республикасида муаллиф ҳамда бошқа ҳуқуқ эгаларининг манфаатлари “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳимоя қилинади.
Ушбу қонун халқаро нормаларга асосланган бўлиб, бутун дунёда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларининг ҳимояси шу тартибда амалга оширилади. "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунга асосан турдош ҳуқуқлар мерос бўлиб ўтади. Аммо айнан қандай ҳуқуқлар?
Саволларимизга санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатаси раиси, юридик фанлари доктори, профессор Бобоқул Тошев батафсил жавоб беради.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Tt6dWogd-Bk" title="Mualliflik huquqlari "meros" boʻlib oʻtadimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА