Пойтахтимизда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Глобал асос – эрта ҳаракатни қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси доирасида биохилма-хилликни сақлаш бўйича янгиланган миллий мақсадлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, 2022 йилда 190 та давлат томонидан “Kunming-Monreal” глобал биохилма-хиллик асоси (ГБФ) бўйича келишувга эришилган. Ушбу тарихий асос 2050 йилгача табиат билан уйғунликда яшайдиган дунё ҳақидаги глобал тасаввурга эришиш учун улкан йўлни белгилайди. Дастур 2050 йилгача иқлимга нейтрал, табиатга ижобий таъсир кўрсатадиган ва барқарор дунёга йўл очиб, иқлим бўйича Париж келишувини тўлдирувчи биохилма-хиллик бўйича глобал ҳаракатлар учун асос яратади.  

Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича янги миллий мақсадлари 2024 йил октябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция иштирокчиларининг 16-конференциясида жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилиши режалаштирилган.  

“Глобал асос – эрта ҳаракатни қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси 2030 йилгача бутун дунё бўйлаб табиат ва унинг инсониятга муҳим хизматларини сақлаш ва ҳимоя қилиш учун амалга оширилиши керак бўлган аниқ амалий ҳаракатларни белгилайди. Ўзбекистон ушбу Дастурни имзолаш орқали уни мамлакатимизда амалга ошириш мажбуриятини олди.  

Глобал экологик фонд BMTTD вa UNEP билан биргаликда Глобал биохилма-хиллик дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун 138 та давлатда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган глобал лойиҳага маблағ ажратди.  

“Глобал биохилма-хиллик дастури – эрта ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш” 2023 йил февраль ойида бошланган. 2023 йил октябрь ойида лойиҳа доирасида Глобал биохилма-хилликни сақлаш дастурининг амалдаги Стратегияси ва Ҳаракатлар режасига мувофиқлиги масалалари муҳокама қилинган ва янги мақсадларни аниқлаб олиш зарурати белгиланган.  

Дастурнинг асосий глобал мақсадларидан бири 2030 йилга қадар дунё бўйлаб таназзулга учраган экотизимларнинг 30 фоизини қайта тиклаш, маълум турларнинг йўқ бўлиб кетишини тўхтатиш ва 2050 йилга келиб барча турларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфини ва тезлигини ўн баравар камайтириш, 2030 йилгача пестицидларни қўллаш хавфини камида 50 фоизга камайтириш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги учун ажратилган ҳудудларни барқарор бошқариш ва биологик хилма-хиллик учун безарар бўлган агроэкология ва бошқа амалиётлар кўламини сезиларли даражада кенгайтиришдан иборат. 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таназзулга учраган экотизимлар қайта тикланиши лозим