Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида 26 июнь куни “Ипак йўлининг янги имкониятлари, Евроосиё корпорацияси учун янги воқелик” шиори остида саккизинчи “Хитой – Евроосиё” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон Бош вазирлари, Тожикистон, Қозоғистон Бош вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий давлатлар ҳукумат вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Шинжон-Уйғур автоном райони Хитойнинг Марказий Осиёга дарвозаси ҳисобланиши, бундай форматдаги тадбир ўзаро ҳамкорликни изчил ва мантиқий давом эттиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

[gallery-17996]

Урумчи шаҳрида ҳар икки йилда аньанавий ўтказиб келинаётган ушбу кўргазмада 70 та давлат ўз павильони билан қатнашмоқда.

–  Шуни таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиз бундай форматдаги  нуфузли кўргазмада илк бор алоҳида стенд ҳамда 200 дан ортиқ тадбиркорлар билан иштирок этмоқда, – дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов. – Ўзбекистон миллий стенди 180 метр квадрат майдонда миллийлик билан замонавийлик уйғунлашган ҳолда ташкил этилган. Унда юртимиз саноати, геология, электротехника, қурилиш материаллари, кимё, фармацевтика, туризм, IT, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

“Хитой – Евроосиё” халқаро кўргазмаси мамлакатларнинг турли соҳалардаги салоҳиятини намойиш этиш, хорижлик сармоядорларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш, янги ҳамкорларни топиш ва истиқболли келишувларга эришишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Халқаро кўргазма жорий йилнинг 30 июнига қадар давом этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон павильони кўпчиликка манзур бўлмоқда