Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри таълим соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова Сеул шаҳар кенгаши ҳамда Сеул муниципиал кенгаши маъмурий ўз-ўзини бошқариш муассасасининг аъзоси Ок Чжи Ин билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, таълим соҳасида тажриба ошириш мақсадида ўқувчилар, талабалар ва кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Учрашув якунида тарафлар ўзаро фойдали келишувлар йўлида мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Гулноза Бобоева, ЎзА