Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш ишлари ортиб, шаҳар ва қишлоқлар бунёдкорлик майдонига айланиб бормоқда. Биргина мисол, жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш ишлари ҳажми салкам 60 триллион сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107 фоизга ортди.

Яна бир жиҳат. Бугунги кунда 31 мингдан ортиқ қурилиш-пудрат ташкилоти рўйхатга олинган бўлиб, улар томонидан ҳудудларда замонавий бино-иншоотлар барпо этиш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Шунга монанд равишда қурилиш пудрат ташкилотларига қулайлик яратиш ҳам бирламчи вазифага айланган.    

Авваллари қурилиш ишлари бўйича буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан имзоланган шартномага кўра бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ёки ҳисобварақ-фактуралар қоғоз кўринишида, яъни турли бюрократик тўсиқларга дуч келинган ҳолда расмийлаштирилар эди.  

– Бу эса пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларини ўз вақтида расмийлаштириш ва маблағ ажратилишида сунъий тўсиқларга сабаб бўларди, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов. –  Жорий йил 29 январь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонидан соҳада рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш, бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш, бу борадаги иш юритиш муносабатларида шаффофликни ошириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.  

Шундан келиб чиққан ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотлари ва буюртмачилар ўртасида ҳужжатларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацион дастурий таъминотларни кенг жорий этган ҳолда расмийлаштириш, қурилиш объектларида бажарилган ишларни ҳисобга олиш, уларга ўз муддатларида маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.  

Мазкур ҳужжатга асосан, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Хусусан, жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда янги шаклдаги ҳисобварақ-фактура орқали тақдим этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, марказлаштирилган манбалар ҳисобига бажарилган қурилиш ишлари бўйича пудрат ташкилотлари ҳисоботларини рақамлаштириш ҳамда амалга оширилган харажатларни молиялаштириш такомиллаштирилди.    

Келгуси йил Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-қидирув ишлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни жорий йилда молиялаштириш белгилаб қўйилди.  

Мазкур электрон ҳисобварақ-фактура пудрат ва буюртмачи ташкилотлар томонидан объектларда бажарилган ишлар ва улар учун марказлашган ҳолда ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилишида шаффофликни таъминлашга хизмат қилиб, соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатади.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, соҳада самарали назорат механизмлари ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, лойиҳалар иштирокчилари ва назорат қилувчи идораларнинг масъулиятини оширишга олиб келади.    

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш ишлари ҳажми 60 триллион сўмга етди