Мўғулистоннинг «Tavan Вogd Holdings LLC.» компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга компания бош директори Баатарсайхан Цагаач ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов имзо чекди.

Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Япониянинг «Fujifilm Group» компаниясининг сунъий интеллектга асосланган «NURA» тиббий профилактика скрининг марказини очиш ва бу орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.  

Ҳужжатга асосан «Tavan Вogd Holdings LLC.» компанияси Ўзбекистонда дастлабки босқичда 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ўз сармояси ҳисобига «NURA» тиббий профилактика скрининг марказини ташкил этади ва ишга туширади. Бунда 160 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, ўз навбатида, «NURA» тиббий профилактика скрининг марказига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритиш учун олиб кириладиган тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш учун лицензия олишда кўмаклашади.  

Маълумот учун: «Fujifilm Corporation» Япониядаги бош компания бўлиб, ўз фаолиятини Мўғулистонда «NURA» бренди остида сунъий интеллектга ҳамда саратон ва турмуш тарзи билан боғлиқ касалликларнинг профилактик тиббий скринингига ихтисослашган тиббий скрининг марказлари орқали олиб боради.  

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади