II халқаро мақом санъати анжумани олдидан Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтган йили фаолиятини бошлаган аэропортга “Uzbеkistan airways” авиакомпаниясининг “Airbus А 320” русумидаги ҳаво кемаси илк техник парвозини муваффақиятли амалга оширди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Зомин аэропортида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бугунга келиб аэропортда ўрта магистрал самолётларни қабул қилиш имконияти тўлалигича яратилди.

Зомин аэропорти ўтган 2023 йилда фойдаланишга топширилган ва шу вақтгача “Lеt L-410” русумидаги кичик ҳаво кемаларида “Тошкент – Зомин – Самарқанд” ҳамда “Самарқанд – Зомин – Тошкент” йўналишлари бўйича йўловчиларга муваффақиятли хизмат кўрсатиб келаётган эди.  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, тез орада Зомин аэропортига “Airbus А 320” русумидаги ўрта магистрал ҳаво кемаларининг мунтазам авиақатновлари йўлга қўйилиши маълум қилинган.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/jOl6j8qCuRA" title="Zominga“Airbus A 320” havo kemasi ham qatnay boshlaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Маълумот ўрнида, ушбу “Airbus А 320” русумидаги самолётлар бортига 186 нафар йўловчи жойлашади.

А.Қаюмов (видео), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоминга“Airbus А 320” ҳаво кемаси ҳам қатнай бошлайди (+видео)