Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни, аҳолининг барча қатлами соғлом, фаол ҳаёт кечиришини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Айни жараёнда табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий, экологик бошқарув тизимини жорий этиш жуда муҳим. Айниқса, мактабларда ушбу муаммони ҳал этиш ўсиб келаётган ёшлар келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, демакдир.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширишга киришаётган “Мактаб овқатлантириш дастурини синовдан ўтказиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни яхшилашни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси айнан шу мақсадга хизмат қилади.

Ушбу лойиҳа йўлга қўйилиши муносабати билан бўлиб ўтган кириш семинарида Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD), Мактабгача таълим агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Замин” Халқаро жамоат фонди ҳамда Ибн Сино жамоат фонди вакиллари иштирок этди.

Қатнашчилар лойиҳанинг мақсади, вазифаси, кўлами, концепцияси ва кутилаётган натижалар билан таништирилди. Томонлар иш режасини кўриб чиқиб, амалга ошириш шартини келишиб олдилар.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар орасида тўйиб овқатланмаслик, зарарли озиқ-овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш ва семириш муаммоси юзага чиқаётгани таъкидланмоқда. Самарали таълим, мустаҳкам соғлиқ ва сифатли овқатланиш инсон капиталини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади.

Айнан мактабдаги ўқиш даврида болаларда жисмоний, руҳий ва когнитив ўзгаришлар кузатилади. ФАОнинг янги лойиҳаси мактабларда овқатланиш дастурларини синовдан ўтказиш орқали эҳтимолий хавф-хатарни аниқлаш ва олдини олиш имконини беради.

Лойиҳа амалга оширилиши мактаб ўқувчиларини хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мактабда соғлом овқатланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш, тизимдаги тегишли муаммоларни ҳал қилишга замин яратади.

– Яхлит ва изчил мактаб дастурлари, болаларнинг овқатланиш тизими, таълими ва соғлиғига эътибор инсон ҳуқуқига эришиш калитидир, – деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров. – Мактабда соғлом овқатланиш, сифатли озиқ-овқат бўйича тадбирлар таъсирида ўқувчилар соғлом овқатланиш амалиётини ўзлаштириши мумкин. Ушбу дастурлар маҳаллий фермер ва деҳқонлардан мактаб учун озиқ-овқат харид қилиш орқали маҳаллий тизимни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва диверсификация қилишга ёрдам беради.

Семинар давомида мактабларда овқатланиш тизимидаги мавжуд камчилик, муаммо ва имкониятлар кўриб чиқилди. Жумладан, мавжуд муҳитни яхшилаш учун махсус имкониятларни ривожлантириш чор-тадбирлари муҳокама қилинди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда озиқ-овқат хавфсизлиги ташаббуси илгари сурилмоқда