Мўғулистон Президенти бошчилигидаги делегация Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасини томоша қилди.
Маълумки, очиқ осмон остидаги музей деб ном олган “Ичанқалъа” мажмуаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 26 гектар майдонда 58 та тарихий-меъморий обида жойлашган музей-қўриқхонанинг фаолият бошлаганига 104 йил тўлди. 2020 йилда шаҳар Туркий дунёнинг маданий пойтахти, , 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти,деб эьлон қилинган.
Бу ердаги осори- атиқалар маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
[gallery-17986]
Юқори мартабали меҳмон ташриф давомида қадимий шаҳардаги Кўк минора, Қўҳна Арк саройи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Ислом хўжа минораси, Жума масжиди, Тошҳовли мажмуаларини томоша қилди.
Ичан Қалъанинг қадим кўчаларида меҳмонлар шарафига фальклор жамоаларнинг чиқишлари, “58-Хон” (Мухаммад Раҳим Феруз Сонийнинг сайланиши) театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
Делегация вакиллари музей- қўриқхона ходимлари, сайёҳлар, ҳудудда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Хоразмнинг тарихи, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, бой маданияти ва санъати меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Хоразмга сафари давом этмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, Рустам Назарматов, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари