Ўзбекистон дунёнинг 130 дан зиёд мамлакати билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотларда 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Мамлакатимиз 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси.

Очиқлик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш сиёсатининг изчиллик билан давом эттирилиши муҳим. Бугун экспертлар давлатимиз раҳбарининг бошқа мамлакатлар етакчилари билан қатор келишувларини нафақат юртимиз, балки Марказий Осиё тараққиётига ҳам хизмат қилаётганини таъкидлашмоқда. 

Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг Президент Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга ташрифи икки халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган энг муҳим қадам эканини таъкидлади. 

– Бугунги кун икки давлат – Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги муносабатни янги босқичга олиб чиқиш учун жуда муҳим давр. Шу боис, Президентимизнинг юртингизга давлат ташрифи ҳамкорлигимизни сезиларли даражада яхшилашига ишонаман. 

Икки мамлакат Президентларининг учрашуви жуда сермаҳсул бўлди. Ҳозир алоқаларимиз турли жабҳаларда ривожланиб бормоқда. Яқин истиқболда кўплаб соҳаларда, турли лойиҳалар устида янада самарали ҳамкорлик қилишимизга ишончим комил. 

Бош вазирлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида ўтган бошқа учрашувларда ҳам соҳалар бўйича фикр алмашдик. Айниқса, қишлоқ-хўжалиги, таълим, қурилиш каби йўналишлар мулоқотимизнинг асосий мавзусига айланди. Икки мамлакат ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилувчи ҳужжатлар имзоланди. 

Дўстлигимиз юқори босқичда, биз халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи ҳар қандай эзгу саъй-ҳаракатни маъқуллаймиз. 

Бош вазир ўринбосарлари ҳукуматларимиз ўртасидаги комиссияга раҳбарлик қилади. Улар янги режа, тараққиётимизнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқадилар. Музокаралар иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш, таълим ва маданият соҳаларида юқори натижага эришишга мустаҳкам замин яратади. Таъкидлаш жоиз, бундай ташрифлар халқлар ўрасидаги ҳамжиҳатликка хизмат қилади ва манфаатли ҳамкорлик учун янги имконият очади. 

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Мўғулистон дўстона муносабатларининг янги даври