Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Унда судьялар, Бош прокурор, сенаторлар, депутатлар, Омбудсман, Конституциявий суд, Судьялар ассоциацияси, Судьялар олий кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошқарган йиғилишда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари судларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида халққа янада яқинлаштирганини қайд этди. Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берадиган муҳим ўзгаришлар амалиётга жорий қилинди.  

Судлар фаолиятига суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатлилигини текширишнинг фуқароларга қулай янги тартиби жорий этилди.

Процессуал қонунчиликка суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби жорий этилгани, ушбу тартиб бўйича ягона суд амалиётини таъминлаш лозимлиги инобатга олиниб, суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўришда қонунларни тўғри қўллаш юзасидан тушунтиришлар бериш эҳтиёжи юзага келди.

Шундан келиб чиқиб тайёрланган Олий суд пленумининг қарорлари мажлисда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Жумладан, Олий суд пленумининг «Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида тафтиш инстанцияси судида жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриш учун нафақат шикоят ва протест, балки хусусий шикоят ҳамда хусусий протест асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.  

Тафтиш инстанциясига берилган ваколатларга кўра, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқлангани ва Жиноят кодекси нормалари тўғри қўлланилгани, иш юритишни амалга ошириш чоғида Жиноят-процессуал кодекси нормаларига риоя этилган-этилмагани қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилиши шарт.  

«Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги пленум қарорига кўра, бу тоифадаги ишлар тафтиш тартибида тўғридан-тўғри Олий судда кўриб чиқилади. Бунинг учун тарафларнинг шикоят ва протести қандай тартиб ва муддатлардан кечиктирилмай тақдим этилиши қарорда кўрсатилган.  

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни кўриб чиқишда ундаги важлар билан чегараланмасдан, ишда мавжуд, шунингдек, судга тақдим этилган ёхуд суд томонидан талаб қилиб олинган янги далиллар билан бирга ишни тўла ҳажмда текшириши керак.  

«Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорда фуқаролик ишларини тафтиш тартибида қайта кўриш жараёнида судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиши ва процессуал қонун талабларига риоя этилишини текширишга доир муҳим тушунтиришлар ўз ифодасини топган.  

Айниқса, амалиётда кенг муҳокама бўлаётган, яъни давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар фақат даъво ариза (ариза) улар томонидан берилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят бериши мумкинлиги, акс ҳолда шикоятни қабул қилиш рад этилиши каби фикрларга чек қўйиш мақсадида бу масалага аниқлик киритилди. Яъни, Савдо-саноат палатаси ўз аъзолари манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ёки қилмаганлигидан қатъи назар, суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.  

Иқтисодий судларда кўрилаётган низолар кўламининг кенглиги шикоят (протест) келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар аниқ доирасини белгилашда амалиётда доимо низоли масала бўлиб келган. «Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорда тафтиш тартибида қайта кўриш қуйи инстанция судлари ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текширишда инобатга олинишига доир тушунтириш берилган.  

[gallery-17981]

«Судлар томонидан маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорда бу тоифадаги ишларни тафтиш тартибида кўришнинг асосий жиҳатларига, шу жумладан, тафтиш инстанциясининг ваколатларига доир тушунтиришлар ўз аксини топган.  

Шу билан бирга, тафтиш тартибидаги мурожаатларни билдириш муддатларига ойдинлик киритиш мақсадида шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкинлиги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш масаласини кўриб чиқиш механизми батафсил ёритиб берилган.

Қабул қилинган пленум қарорлари ягона суд амалиётини шакллантириш, қонунларни бир хил қўллаш, муҳими, одил судловни таъминлашга хизмат қилади.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: суд қарорини тафтиш тартибида кўришда қонунларни тўғри қўллашга оид қарорлар қабул қилинди