Асакабанк томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ALUMINIUM SYSTEMS” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс турда “ALUMINIUM SYSTEMS” масъулияти чекланган жамиятида барча турдаги саноат тармоқларида кенг қўлланиладиган алюмин ва биметалл радиаторлар ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан яқиндан танишдик.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги алюмин ва биметалл радиаторлар ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан шуғулланиб келаётган “ALUMINIUM SYSTEMS” масъулияти чекланган жамиятининг Асакабанк билан ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳам маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилмоқда.
– Маълумки, пойтахтимизда, алюмин профиллар ва биметалл радиаторлар ишлаб чиқарилиши барқарор ривожланмоқда, – дейди “ALUMINIUM SYSTEMS” МЧЖ — 3 база раҳбари Шерзод Режеббаев. - Мазкур корхонамизда, бугунги кунда ички бозор учун йилига 5 млн та юқори сифатли алюмин иситгич радиаторлар ишлаб чиқарилмоқда. Бундай ишлаб чиқариш талаблари, ўз ўрнида, корхонамиз томонидан 235 дан ортиқ одамни иш билан таъминлашга имкон беради. Шунингдек, биз чет элга экспорт фаолиятини ҳам йўлга қўйганмиз ва ҳозирда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Россия давлатлари билан шартномалар асосида ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.
[gallery-17927]
Алюмин иситгич радиаторлар ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ҳамда алюмин ва биметалл радиаторлар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси Асакабанк томонидан молиялаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 16,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 11,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қисми кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Жумладан, ажратилган кредит маблағларининг 9,0 АҚШ доллари миқдоридаги қисми Асакабанк ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Асакабанк томонидан Алюмин радиаторлар ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш учун 7,0 АҚШ доллари, ишлаб чиқариш фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ҳамда жорий алюмин ва пластик панеллар ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун 2,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/o07ubAjSl5k" title="Asakabank yirik loyihalar moliyalashtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Пресс-тур давомида мутахассислар банк кредит маблағи ҳисобига хориждан келтирилган замонавий технологиялар алюмин ва биметалл радиатор маҳсулотлари иқтисодиёт мезонларига тўла мос келишини таъкидлади. Заводда маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини замонавий ускуналар қўйилганлигини қайд этди.
Бугунги кунда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200,0 млрд сўмни ташкил этади.
Шаҳноза Маматуропова,
Ойбек Пардаев (фото), ЎзА