Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан KPMG консалтинг компаниясининг «Суғурта саноати прогнози 2024: сотиб олишни ривожлантириш, сунъий интеллект, истеъдод ва иқлим ўзгаришини юмшатиш» мавзусидаги ҳисоботи таҳлил қилинди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суғурта бозори ижобий ривожланиш тенденцияларини кўрсатмоқда. Буни ўтказилган таҳлиллар асосида қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин. Биринчидан, соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, рақобатбардош суғурта бозорини ривожлантиришга қаратилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Иккинчидан, суғурта ташкилотлари сони ортиши кузатилди – 2017 йилда Ўзбекистонда 27 та суғурта компанияси фаолият юритган бўлса, 2023 йилга келиб,уларнинг сони 41 тага етди. 2023 йилда суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 7,2 трлн. сўмни ташкил этган ва бу ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 67 фоизга ўсган. Бунда ихтиёрий суғурта турларидан келиб тушган суғурта мукофотлари ҳажми 2023 йилда 6713,6 млрд. сўмни ташкил қилган.

Суғурта полислари сони эса 1,4 баравар ўсиб, 8,4 миллионтага етди ва шартномалар фойдаланувчилар учун қулай электрон шаклга ўтказилди. 2022 йилда суғурта компаниялари устав капитали 2017 йилдагига нисбатан 5,8 баравар ўсиб, 1,88 трлн. сўмни ташкил қилди. 2022 йилда мижозлар учун суғурта тўловларининг умумий миқдори 2,6 трлн. сўмни ташкил қилди ва бу 2017 йилдагига нисбатан 9,6 баравар кўп дегани.

Ҳудудлардаги таркибий тузилмалар сони 2017 йилдагига нисбатан 1,5 баравар ошди ва деярли 2 мингтага етди. Барча ҳудудларда 15,4 минг нафар ходим ва суғурта агентлари учун барқарор иш ўринлари яратилди. Ҳозирда суғурта компаниялари турли йўналишларда 110 дан ортиқ турдаги суғурта маҳсулотларини таклиф қилмоқда.

Учинчидан, соҳада амалга оширилган қатор ислоҳотларга қарамасдан, экспертларнинг фикрича, мамлакат суғурта бозори тўлиқ шаклланиб улгурмаган.

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат суғурта хизматлари бозоридаги қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.  

Маълумотларга кўра, айрим суғурта хизматлари мажбурий бўлишига қарамай, иш берувчиларнинг атиги 7,2 фоиз, ташувчиларнинг 8,6 фоизи хавфли объектларнинг 1,8 фоизи ва қурилиш-монтаж ишларининг 9,2 фоизи суғурталанган.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ўтган йилда суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 7,2 трлн. сўмни ташкил этган