Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳридаги Нуриллабой саройида бўлди.
Мазкур сарой XX аср бошларида бунёд этилган, мадраса, 100 дан ортиқ хона, галереялардан иборат тарихий мажмуадир. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик моҳир усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этган, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирганлар. Хоналар ички кўриниши, каминлари, Венеция ойналари ва тилла суви югуртирилган бронзадан ишланган, биллур илгакли қандиллари билан ажралиб туради.
Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасига сарой тарихи ҳақида маълумот берилди.
Тарихий мажмуа 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан реконструкция ва реставрация қилинган.
[gallery-17979]
Мажмуа олий мартабали меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Аҳмаджон Шокиров, Рустам Назарматов(сурат),
ЎзА мухбирлари