Пойтахтимизда Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги ўтказилмоқда.

Тадбирда рақамли уланишлар соҳасидаги миллий сиёсат ва стратегиялар учун масъул бўлган 70 дан ортиқ давлат хизматчилари ҳамда телекоммуникация/АКТ ривожланишини ўлчаш учун масъул вазирликлар, миллий статистика бошқармалари, тартибга солиш органлари, алоқа операторлари, тадқиқот институтлари ва МДҲ минтақасининг бошқа тегишли ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этмоқда.

АКТ статистикаси ҳафталиги очилиши маросимида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов, Халқаро электралоқа иттифоқи номидан МДҲ минтақаси учун XЭИ минтақавий директори Наталя Мочу ҳамда Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ижроия қўмитаси бош директори Алексей Бородин нутқ сўзлади, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.

Универсал мазмунли уланиш (УМС)ни баҳолаш учун АКТ статистикаси бўйича Халқаро электралоқа иттифоқи ўқув семинари УМС концепцияси ва уни миллий рақамли сиёсатда оптималлаштириш йўлларини ўрганиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, семинар МДҲ мамлакатларининг тегишли статистик маълумотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича салоҳиятини яхшилашга ёрдам беради.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги бошланди