Италиянинг «Bertone» компанияси чиқиндиларда ишлайдиган дунёдаги биринчи «GB110» номли суперкарини намойиш этди. Бу ҳақда «Ixbt» нашри хабар берди. Дунёда автомобиль саноати жуда тез ривожланаяпти, аввал бензин, газ, электр ва энди пластик чиқиндиси. Ишониш қийин бироқ буни уддалашди.
Қайд этилишича, автомобиль пластик чиқиндилардан қайта ишланган синтетик ёқилғида юради.
Маълумотларга кўра, автомобиль 1100 от кучига эга 5,2 литрли В10 двигатели билан жиҳозланган. У 100 км/соат тезликка 2,79 сонияда, 200 км/соат тезликка эса 4 сонияда эришади.
Компания ҳозирча 100 км/соат тезлашувни кўрсатмаган, бироқ автомобиль 12,9 сонияда 300 км/соат тезликка эришади, максимал тезлик эса 350 км/соат деб айтилган. Компания «Select Fuel» билан ҳамкорликда поликарбонат материалларини мотор ёқилғисига айлантириш технологиясини ишлаб чиққанини маълум қилди. Янги модель эса бундай ёқилғида ишлайдиган биринчи гиперкарга айланди.
«Bertone GB110»нинг жами 33 нусхасини ишлаб чиқариш режалаштирилган, бироқ гиперкарнинг нархи эълон қилинмаган.
Нозимбек Мардонов, ЎзА