Янги фармон

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқи ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидан олиб борилган ислоҳотлар йўлида муҳим қадам бўлди.

Мазкур фармонга асосан, энг аввало, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади ҳамда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига тергов судьяси лавозими киритилади.

Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстансиясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди.

Тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади ва тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстансияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Шу ўринда, тергов судьяси ўзи ким, деган савол туғилиши табиий. Тергов судьяси  жиноят ишларини юритишнинг судга қадар бўлган босқичларида фаолият олиб борувчи, айблов ва ҳимоя тарафининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб ва назорат қилиб турувчи ҳамда уларнинг ўз ҳуқуқ ва ваколатларини амалга оширишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиб берувчи масъул мансабдор шахс ҳисобланади.

Ваколат доирасига кўра, тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори (ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд ваколатларининг барчаси ўтказилади.

Президент фармонига мувофиқ, тергов судьяси қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан, санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлади. Тергов судьясига жиноят материалларини, шу жумладан, бир қатор қуйидагилар бўйича қуйидаги мажбурлов чоралари қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилди. Шунингдек, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатмаларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш ваколати берилади.

Суд тизимининг мустақиллиги унинг бошқа бирор-бир органга бўйсунмаслиги кераклигини англатади. Суд тизими ички ва ташқи барча босим ва тортишишлардан холи бўлиши керак. Суд тизимининг мустақиллиги барча демократик мамлакатларда одамларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасида судьялар мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши белгиланган. Шу сабабли тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Фармонга асосан, қонунчиликда белгиланган тартибда тергов судьясига юклатилган вазифаларни адолатли ва холисона бажариш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди. Бу судьялар суд жараёнида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Улар адолатни таъминлаш ва барча иштирок этувчи томонларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.

Aдолатли ва холис судьялар бизнинг ҳуқуқий тизимимиз фаолияти учун жуда муҳимдир, чунки уларга одамлар ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатадиган қийин қарорларни қабул қилиш вазифаси юклатилган.Aдолатли ва холис судьялар суд ҳокимиятининг бошқа ҳокимият тармоқларидан мустақил бўлишини таъминлайди. Ушбу мустақиллик ҳуқуқий тизимнинг ишлаши учун жуда муҳимдир, чунки у қарорлар сиёсий таъсирга эмас, балки қонун асосида қабул қилинишини таъминлайди. Судьялар барча томонларга тенг муносабатда бўлиши ва адолатга хизмат қилиши учун холис бўлиши керак. 

Масалан, судьяларнинг қарор қабул қилишига таъсир қилиши мумкин бўлган шахсий тарафкашлик ёки манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги керак. Судьяларнинг холислиги, шунингдек, жамоатчиликнинг суд тизимга бўлган ишончини сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Aгар одамлар судьялар холис эмаслигига ишонишса, улар суд тизимига бўлган ишончини йўқотади, бу эса қонун устуворлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.  

Aдолатли ва холис судьялар ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Судьялар келиб чиқиши ва мақомидан қатъий назар, ишда иштирок этувчи барча томонларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Конституциямизнинг 19-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар, деб белгиланган. Қонун олдида тенглик бу қонунлар барча фуқароларга тенг равишда татбиқ этилиши кераклигини таъкидлайди: содда қилиб айтганда, ҳеч ким қонундан устун эмас.

Ҳар қандай суд тизимининг асосий вазифаси  ички тинчликни сақлашга ёрдам беришдир. Самарали ва мустақил суд тизимининг мавжудлиги фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганда судга мурожаат қилишига имкон беради. Суд тизимининг асосий вазифаси одамлар учун адолатни таъминлашдир. Судга мурожаат қилинганда, судья ўша пайтда мавжуд бўлган тегишли қонунларни қўллаш орқали томонлар учун адолатни таъминлаш учун жавобгардир.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятнинг барқарор ва изчил ривожланишининг ажралмас қисмидир. Жамиятнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган тақдирдагина барқарор ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожланишга эришиш мумкин. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларнинг иқтисодий барқарорлиги ва фаровонлигига ҳам таъсир қилади. Aгар Конституция ва қонунларда кафолатланган ҳуқуқлар ҳимоя қилинмаса, жамият зиддият ва беқарорликка олиб келадиган ижтимоий тенгсизликка мойил бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, суд-тергов фаолияти соҳасидаги ислоҳотлар Конституция устуворлиги, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш, тергов устидан суд назоратини кучайтиришга қаратилган навбатдаги муҳим қадамдир.

Адҳамжон Мирзаев,

Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов судьялари нима иш қилади?