Прокуратура органлари томонидан тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Маданий мерос агентлиги билан биргаликда ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликлари йўқотилишининг олди олинди.  

Хусусан:  

Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;  

Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми хожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;  

Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми ҳожатхона ва ҳаммом;  

Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Новвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;  

Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми ҳожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.  

Юқоридаги жами 12 ёдгорликка 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: тарихий ёдгорликка 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилган