Сурхондарё вилояти Денов тумани Номозгоҳ маҳалласида Хожа Алоуддин Аттор (XIV аср) зиёратгоҳи жойлашган. Хожа Алоуддин Аттор нафақат Сурхон воҳаси, балки Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мутасаввуф олимдир.

У ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг севимли шогирди ва куёви, икки буюк халифасидан бири бўлиб, асл исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад Хоразмийдир . Отаси хоразмлик бўлган, атторлик савдоси билан шуғулланган . Бироқ Навоийнинг асарида Бухорий тахаллуси билан келтирилади . Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий Хожа Алоуддин Аттор, Хоразмда туғилган. Бухоро мадрасасида таълим олган. Талабалик вақтида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларини пир тутиб, сулукига киради. Хожа Нақшбанд у кишига улуғ илтифот кўрсатиб, ўзига куёв қилади. Алоуддин Аттор бир умр Нақшбанд ҳазратлари билан бирга бўлиб, кўп кишиларни тарбия қилди, маънавий камолотга етказди. У зот нақшбандия силсиласининг 17-муршиди комилидир

Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг шогирди, нақшбандия тариқатининг давомчиси Яъкуб Чархий билан жуда яқин дўст бўлган. Муҳаммад Дорошукуҳнинг “Сафинатул авлиё” (XVII аср) асарида Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Мавлоно Яъқуб Чархийни муридликка қабул қилгач, уни Хожа Алоуддин Атторга топширгани, Нақшбанд ҳазратлари вафотидан сўнг олим Алоуддин Аттор суҳбатида камол мартабасига еткани қайд этилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HUgIP4JEE4I" title="Yurt tilsimlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Хожа Алоуддин Аттор ҳазратлари Ҳасан Аттор, Низомиддин Хомуш, Яъқуб Чархий, Ҳисомиддин Порсо, Мавлоно Абу Саид, Абдуллоҳ Имомий Исфаҳоний, Шайх Умар Мотуридий, Саййид Шариф Журжоний каби етук шайхларни етиштирган.

Хожа Алоуддин Аттор сағанаси XV асрга оид, бўлиб, аввал зиёратгоҳда фақат Валийнинг қабри ва ўғли, набирасининг қабри бўлган, кейинчалик бу жой катта қабристонга айланган. Алоудлин Аттор қабри совет йилларида очиқ осмон остида тўртбурчак шаклида пишиқ ғиштдан қурилган катта сағана бўлган. Олимларнинг тахмин қилишича, сағананинг ичида Валийнинг турмуш ўртоғи ва бошқа кишининг ҳам қабри бўлиши мумкин. 

Мустақиллик йилларида азиз-авлиёларнинг илмий мероси, зиёратгоҳларига катта эътибор қаратилганлиги муносабати билан 2000 йил Денов тумани ҳокими ва маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қабр ёнига мақбара қурилган. 2019-2020 йилларда маҳаллий ҳомийлар томонидан эски мақбара бузиб ташланиб, қабр устига пишиқ ғиштдан квадрат шаклда усти гулоҳи гумбаз билан ёпилган ҳашаматли мақбара қурилган. Қабр мақбаранинг ертўла қисмига олиниб, тепасига рамзий қабр қўйилган. Мақбарага ганчкорлик усулида жуда чиройли безаклар берилган . Ҳозирги кунда ҳам Алоуддин Атторнинг авлодлари яшаб келмоқда. Улардан Муҳаммад Содиқ ва Муҳаммад Мунир Ҳиндистонда яшаб, муридлар тарбияси билан шуғулланадилар.

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нақшбандия тараққиётининг олтин силсиласи: Хожа Алоуддин аттор зиёратгоҳи (+видео)