Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг ва Мўғулистон ўртасидаги сўнгги 5 йиллик иқтисодий алоқаларини таҳлил қилди.

Ҳисобот даврида савдо айланмаси 2019 йилдаги 1,9 миллион доллардан 13,8 миллион долларга, яъни 7 баробар ошди. Ўзбекистоннинг Мўғулистонга экспорти 1,5 миллион доллардан 10,2 миллион долларгача – 6,8 баробар, Мўғулистондан импорт ҳажми эса 519,04 минг доллардан 3,61 миллион долларга етиб, 6,9 баробар кўпайди.

Мамлакатимиз экспорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик жонивор – $3,26 миллион (жами экспорт миқдорининг 23 фоизи), машина ва транспорт ускуналари – $5,9 миллион (43 фоиз) ва турли тайёр маҳсулотлар – $0,24 миллион (1,7 фоиз), хизматлар – $0,59 миллион (4,2 фоиз) устунлик қилади.

Ҳамкор давлатдан импорти рўйхатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик жонивор – 3,5 миллион доллар (жами миқдорнинг 97 фоизи), ҳайвон ва ўсимлик мойи – 40,4 минг доллар (2,1 фоиз), саноат маҳсулотлари – 35,01 минг доллар (0,97 фоиз), кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар –13,01 минг доллар (0,97 фоиз) қайд этилдган.

2019-2023 йиллар давомида ялпи ички маҳсулот Мўғулистонда 4,1 фоиз, Ўзбекистонда эса 5 фоиз ўсган.

Ш.Маматуропова,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдони 7 баробар оширди