Ёзнинг чилласида ҳам қор босган баланд, пурвиқор тоғлар этагидаги Шоҳимардон қишлоғида бўлганмисиз? Унинг шошқалоқ дарёларида тошдан тошга урилиб оқадиган пишган сувидан ичганмисиз? Унда бугундан эътиборан берилаётган “Шоҳимардон манзаралари” лавҳаларини ўқиб боринг.

Олой тоғлари қуршовида, денгиз сатҳидан 1550 метр юқорида, икки дарё қўшилуви жойидаги Ўзбекистоннинг энг гўзал гўшаларидан бири – Шоҳимардон қишлоғидир. Бу ерда 6 мингга яқин аҳоли яшайди.  

Шоҳимардон табиати гўзаллиги, ҳавосининг кислородга бойлиги ва тозалиги билан ҳамиша сайёҳларни ўзига чорлаб келган.  

Қишлоқнинг қоқ марказидаги тепаликда гўзал мақбара савлат солиб туради. Уни Ҳазрати Алининг дунёдаги еттита мақбараларидан бири дейишади ва бу ерга зиёратга келиб дуои фотиҳа қиладилар.  

Ижоди ҳақида ҳамон баҳсли мунозаралар давом этаётган шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий дафн этилган жой ҳам шу тепаликда. 

Шоҳимардоннинг одамларни ўзига мафтун қилган оқсув ва кўк сув дарёлари қишлоқ марказида қўшиладилар. Унинг оқим йўли икки қирғоқларида бугунга келиб замонавий дам олиш уйлари қурилган. Меъморий ечими турлича, аммо қулай дам олиш уйлари, меҳмонхоналари қишин-ёзин зиёратчи меҳмонлар билан гавжум.  

–Уй меҳмонхоналардан 60 таси тўлиқ ишга тушди, – дейди Шоҳимардон МФЙ раиси Икромжон Абдухолиқов. – Дачаларимиздан 30 тага яқини санузеллари ичида, таҳоратхоналари билан, иссиқ сув, совуқ сувлари бор, меҳмонларни қабул қиладиган ҳолатга келди. Уларнинг ҳар бири 30 тадан 50 тагача меҳмонларни қабул қилади.  

Шоҳимардонликлар эрта тонгда топган тутгани: қаймоқ, асал, малина, сариёғ, дўлта, қатлама патирларни олиб чиқиб меҳмонларга пешвоз келадилар. Қаймоқ, сариёғ, дўлта тоғлардан шифобахш ўт-ўлан еган чорванинг ғоят мазали маҳсулоти. Асаларилар гоҳ арча гули, гоҳ тоғ наматагидан йиғган боли минг дардга даво. Тоғ ёнбағрларида ўсадиган ёввойи малина мураббосига эса таъриф етишмайди. Уларни тандирдан узилган иссиққина ёғли нон билан истеъмол қиласиз.  

Шоҳимардоннинг энг бебеҳо жиҳати – унинг арчалар ифорига тўла шифобахш ҳавосидир. Шунинг учун бу ерда бир асрдирки, нафас йўлларини даволовчи сиҳатгоҳ ишлаб турибди.  

Оқсув дарёси Шоҳимардонга гўё икки тоғни ёриб ўзига йўл очгандек. Шу ерда унинг қудратини ҳис қиласиз. Бир ёнида яна бир мўжиза бор. Бу – чаккатомар. Баҳайбат тоғнинг асрий тошларидан битта-битта томиб кичик жилға ҳосил қилади у. Унинг сувини зам-зам таъмига ўхшатадилар.  

Шоҳимардоннинг ёдда қоладиган жойларидан яна бири – Ҳамза ва Ҳазрат Али  мақбараси томон олиб чиқадиган зинадир. Ундан кўтарилиб чиқувчи одам уларни санаганида 242 та чиқа, у дилидаги орзуларига албатта етишади, деган ақида ҳам бор. Зина пойида яна бир жой борки, уни албатта эслашимиз керак. Шўро давридаги тарихчиларнинг ёзишича, Ҳамза Ҳакимзодани радикал экстемистлар айнан мана шу ерда тошбўрон қилиб ўлдирган дейишади. Лекин айрим тарихчилар бу фикрни инкор этадилар ва Ҳамзани тўполон пайтида НКВда ишлайдиган яширин агент отиб ўлдирган, деган фикрни ҳам илгари суришади. Шеърият мухлислари, сайёҳ меҳмонлар бу жойни ҳам зиёрат қилиб ўтадилар.  

Қишлоқ марказидаги ўймакор ва кошинкор безакли ҳашаматли бино – масжитдир. У жума намози ўқиш мақомига эга.  

Айтишларича бир кунда Шоҳимардонга 15-20 минг меҳмон келиб-кетяпти. Улар мароқли дам олишлари учун сайёҳлик йўналишларидан ташқари кўнгилочар тадбирларнинг кети узилмайди.  

Майдонга дор тикилган, қизиқчи-ю устазода дорбозлар даврага қувонч бахш этадилар. Айниқса, полвонларнинг чиқишлари  ҳамиша қизиқарли бўлади.  

–Муҳтарам Президентимиз Қирғизистон Президенти билан дўстликни мустаҳкамлаб йўлларни очиб бердилар. Қирғизистон, Қозоғистон, ҳатто узоқ чет эллардан ҳам сайёҳлар келишяпти, – дейди полвон Азиз Маҳкамов. – Даврамиз кундан кунга тўлиб боряпти. Шундай экан, хизмат қилишдан чарчамаймиз.  

Шоҳимардон манзараларини бир лавҳада акс эттиролмаймиз. Шундай экан, бизни кузатиб боринг, юксак тоғлар чўққиси пойидаги афсонавий кўллар, нафас олиб тўймайдиган арчазорлардан бошланадиган жилға ва оқсув дарёси афсоналари ҳақида келгуси лавҳаларимизда ҳикоя қиламиз.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/XZh0qkAznrE?si=qnsu_MBNOUaexhal" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардон манзаралари (+видео)