Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг маълум қилишича, Лондондаги Британия музейида 26 сентябрь куни «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди.

«Ипак йўллари» кўргазмасида намойиш этиладиган аксарият ашёлар, шу жумладан, шатранж доналарининг энг кўҳна тўпламларидан бири ва Афросиёбдаги ҳашаматли 6 метрлик «Элчилар хонаси» деворий сурати Лондонда илк бор намойиш этилади.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «Ипак йўли» кўргазмаси учун Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган 14 та экспонатни тақдим этади.

Улар орасида Марказий Осиёнинг Буюк Ипак йўли тарихидаги аҳамиятига далолат бўлувчи Варахша саройи алвон меҳмонхонасининг деворий сурати, қопқоқли суякдон, сўғд ёзуви туширилган кумуш идиш, Кофирқалъа харобасига оид кўза ва бошқа ноёб археологик топилмалар мавжуд.

«Ипак йўллари» кўргазмаси 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йилнинг 23 февралига қадар Британия музейидаги Sainsbury кўргазмалар галереясида намойиш этилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади