Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди ва ундан 7 нафар чарм қўлқоп усталаримиз ўрин олди.

Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилаб, ушбу йўналишда биринчи ўриндан жой олди. Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасида, Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярименгил вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллади. Биринчи ярим енгил вазнда рингга кўтарилаётган Муҳаммад Шехов ўтган ойдаги сингари 6-ўринда қолди.  

Шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил вазнда ўтган ойдагидан бир поғона пастлади ва 8-ўринга жойлашган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев суперўрта вазн тоифасида ўтган ойдаги 9-ўрнини сақлаб қолди. Супероғир вазндаги Баҳодир Жалолов эса 15-поғонадан ўрин олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтингида биринчи