Пекинда ташкил этилган 30-Халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асари хорижда фаолият юритаётган юртдошимиз Дилдора Исмоилова томонидан хитой тилига таржима қилиниб, ушбу китоб тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда элчихона, Хитой Халқ Республикасининг матбуот муассасалари, нашриёт ва босмахона вакиллари, адабиётшунос олимлар иштирок этди.

Сўзга чиққан «Duzhe» ноширлик уйи президенти Ван Сянмен, нашр муҳаррири Ма Лина ва бошқалар икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда бадиий адабиётлар таржимаси муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.  

Таржимоннинг бошқа дурдона асарларимизни ҳам хитой тилига ўгириш ва элчихона ёрдамида нашр эттиришни режалаштиргани диққатга сазовордир.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекинда «Нур борки, соя бор» китобининг тақдимоти ўтказилди