Жануби-шарқий Осиё давлати – Индонезия дунёдаги энг йирик – Малай архипелагининг 17,5 минг оролини бирлаштирган, Янги Гвинея ороли ғарбида жойлашган, пойтахти - Жакарта.

Индонезия унитар республика. Амалдаги конституцияси 1945 йил 18 августда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи - Президент 5 йил муддатга сайланади. Ҳокимиятининг олий органи -Халқ  маслаҳати конгресси конституцияни тасдиқлайди, қомусга ўзгариш киритади, президент ва вице-президентни сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимият – бир палатали парламент халқ вакиллари кенгашидан иборат бўлиб, жорий қонун чиқариш билан шугулланади. 500 депутатдан 462 нафари умумий овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади, қолган 38 нафари (ҳарбийлар фракцияси) Президент томонидан тайинланади. Ижрочи ҳокимият – Президент ва у тайинлаган ҳукумат ҳисобланади.

Индонезия 1950 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 17 август, Мустақиллик эълон қилинган кун.

Индонезияда 6-12 ёшли болалар учун бошлангич 6 йиллик мажбурий таълим жорий қилинган. Ўрта мактабда ҳам  6 йил ўқилади. Давлат мактаблари ва хусусий таълим муассасалари бор. 1-2- босқич техникатижорат мактаблари ва шунга ўхшаш ўқув юртларда ҳунар таълими берилади.

Жакартада Индонезия давлат университети, Миллий университет, Ислом хусусий университети ва бир неча институт, 40 дан ортиқ илмий муассаса фаолият юритади. Мамлакатда бир неча йирик кутубхона бор: Жакартада Оммавий ҳамда Парламент кутубхоналари, Бандунг, Богора, Макассар, Медан кутубхоналари китобсеварларнинг севимли масканига айланган.

1778 йил асос солинган Маданият музейи, 1894 йил очилган Богора Зоология музейи қадимийлиги билан ажралиб туради.

Индонезия оммавий ахборот воситалари асосан маҳаллий, яъни малай ва ява тилларида XX аср бошларида, мустамлакачилик даврида пайдо бўлган. Босма ОАВ эса мамлакат  мустақилликка эришгандан кейингина кенг ривожлана бошлади. Матбуот эркинлигини бошлади. 

Матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги туб ўзгаришлар ўтган аср 90-йиллари охири –2000 йиллар бошидаги демократик ислоҳотлар даврида юз берди. Бу пайт чоп этилган даврий  нашрлар сони сезиларли даражада ошди, газета ва журналлар сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларга алоқадорлиги намоён бўлди.

2000 йиллар охирига келиб Индонезияда умумий адади тахминан 4,8 миллион нусхани ташкил этувчи миллий ва маҳаллий 170дан ортиқ кундалик газета, шунингдек жами тиражи 7,8 миллион бўлга 425 дан зиёд даврий нашрлар мавжуд эди.

1934 йил Голландия мустамлака маъмурияти ташаббуси билан Индонезияда биринчи радио дастур тайёрланди.

Миллий радио тизими шаклланиши давлат мустақиллиги эълон қилингандан сўнг дарҳол жонланди. 2010 йилгакелиб, 700 дан кўп радиостанция фаолият кўрсатган. 6 та республика миқёсидаги ва 50 га 

яқин ҳудудий станция давлатга тегишли эди. Ҳар 1000 аҳолига 140 радио тингловчи тўғри келган.
Индонезия Миллий телевидениеси 1962 йилдан, биринчи давлат телеканали – TVRI иш бошлаганидан  бери мавжуд.

Рангли телевизион дастурлар 1979 йилдан йўлга қўйилган. 2008 йилда республикада 2 та давлат,

10 та хусусий канал бўлган.

Ҳозир 100 дан ортиқ ҳудудий телеканал бор. 1000 кишига 60 та телевизор тўғри келади.

XXаср охиридан бошлаб сунъий йўлдош ва симли телевидение ривожланмоқда, аммо аҳолининг кам қисми бундан фойдаланиш имкониига эга.

Индонезиянинг Антара  ахборот агентлиги 1937 йил ташкил топган. 1962 йилдан миллий  агентлик мақомига эга.

Сунъий йўлдош орқали ва интернетдан фойдаланиб, ҳар куни уч мингдан кўп янгилик тарқатади. 

Турли мавзуларда, маҳаллий тилда 4 та, инглиз тилида 2 та ахборот бюллетени нашр этади. Барча вилоятларда филиаллари, Берлин, Гаага, Куала-Лумпур, Токио, Нью-Йорк, Канберра, Пекин, Қоҳира, Санаа шаҳарларида ваколатхоналари бор.

Тинч океани минтақаси ахборот агентликлари ташкилоти (ОАНА) аъзоси. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Индонезия 1992 йил 23 июнда дипломатия муносабатини ўрнатган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
23 июнь – Индонезия Республикаси билан дипломатия муносабати ўрнатилган кун