Мамлакатимизда олий таълим муассасаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш, олий таълимдаги кутиш тизимини илмий тадқиқотларга уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентимиз раислигида 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан  ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам шу масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда олий таълим муассасалари амалиётдан анча узилиб қолган, янги технологиялардан тўлиқ хабардор эмас, ишлаб чиқариш амалиётидаги ускуна ва дастгоҳлардан фойдаланиш кўникмаси шакллантирилмаган. Муҳандислик йўналишидаги олийгоҳларнинг  илмий тадқиқотлари, режалаштирган илмий лойиҳа ва инновацион дастурлари амалга ошмай ора йўлда қолиб кетяпти, техника ва муҳандислик йўналишида  дарс бераётган ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси меъёридаги нормадан анча ортиқчалиги Президентимиз томонидан алоҳида кўрсатиб ўтилди. 

Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технологиялар институти каби юртимиздаги жами 36 та олийгоҳларнинг ўқитиш, илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш амалиёти билан боғлиқ жараёнлар тубдан ўзгартирилиб дунёнинг ривожланган Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Малайзия каби мамлакатлар таълим тизимидаги илғор инновацион ғоя ва ёндошувлар ижодий таҳлил этилган ҳолда  амалиётга татбиқ этилиши алоҳида кўрсатилди. Бундан кейинги ўқув йилларида муҳандислик олийгоҳларида қуйидаги ўзгаришлар босқичма-босқич амалга оширилади.

Биринчидан мавжуд 36 та муҳандислик олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари муайян изчиллик асосида 20 тага туширилади ва ҳар бир худудда камида биттадан техника университетлари ташкил этилади. 

Иккинчидан ҳамкорлик дастури асосида корхоналарда муҳандислик олий таълим муассасаларининг кафедралари ташкил этилиб, дуал таълим тизими йўлга қўйилади.  Бу халқаро тажрибани ўзлаштириш билан бирга талабаларнинг таълимини тўлиқ амалиётга боғлаш ва уларни иш билан таъминлаш имконини беради. 

Учинчидан  тармоқ вазирлик ва корхоналар олий таълим муассасалари билан илмий тадқиқотнинг устувор йўналишларини белгилаб  малакали битирувчиларга тайёр буюртмачи бўла олади. Муҳандислик таълим муассасаларида  олий таълим муассасаларининг 10 тасида икки йиллик амалий магистратура дастурлари асосида фаолият юритадиган “Олий муҳандислик мактаблари”  ташкил этилади. 

Таълимнинг биринчи йилида талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштириб, илмий-тадқиқот олиб боради, иккинчи йилда эса янги маҳсулотлар бўйича намуналар яратиш билан боғлиқ технологик жараёнларни корхоналарда тажрибадан ўтказади. Энг муҳими корхона салоҳиятли, лаёқатли ва муайян кўникмага эга бўлган кадрларни саралаб олиш имкониятига эга бўлади. 

Йиғилишда яна бир масала ўртага қўйилди. Бугун олий таълим муассасаларида талабаларга хизмат кўрсатаётган деканатлар фаолиятига чек қўйилиб уни ўрнига янги тизим “Регистратор офиси”ни  амалда қўллаш таклиф этилди. Аслида бу тизим Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2024 йил январ ойидан жорий этилди. Хўш, бу қандай натижа берди? 

Биринчидан, бошқарув тизимидаги буйруқбозлик,  қоғозбозлик ва ортиқча оворагарчиликка барҳам берилди. Иккинчидан, деканат тизимида “болалаб кетган” порахўрлик, манфаатлар тўқнашувига чек қўйилди. Учинчидан, барча ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилиб  муаммо ва камчиликлар тез фурсатда бартараф этилмоқда. Тўртинчидан, талабаларнинг дарсда иштирок этиши, фанларни ўзлаштириши ва давомати HEMIS дастури асосида назорат қилинмоқда. 

Мамлакатимизда  жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, аҳолининг барча қатлами орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шакллантириш, малакали  мураббий  ва спортчи ёшларни тайёрлашдек залворли мақсадларни  зиммасига олган  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети соҳадаги илмий тадқиқот ишларини амалга оширувчи таянч таълим муассасаси ҳисобланади.  Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи олий таълим муассасалари  ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида рейтинги юқори бўлган олий таълим муассасаларини аниқлаш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, малакали кадрлар тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш, бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий спорт-таълим технологияларининг трансферини амалга ошириш орқали юқори натижаларга эришиш  борасида университет олдида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, университетда “Спорт муҳандислиги” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосида магистрларни тайёрлаш масаласи Президентимизнинг 2022 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида алоҳида кўрсатилган эди. Унга мувофиқ  Белорусь миллий техника университети билан  ҳамкорлик шартномаси  имзоланди. Ўзаро шартномага мувофиқ,  2022-2025 йилларда спорт муҳандислиги бўйича мутахассисларни тайёрлаш борасида “1+1” дастурида талабаларни тайёрлаш, мазкур соҳа бўйича ўқув, ўқув-услубий дарслик, ўқув қўлланма ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, стажировкага юбориш, талабаларни ўзаро ўқув жараёнларини ташкил этиш борасида  дастлабки  қадамлар қўйилди. 

Албатта бугунги замон талабларига жавоб берадиган, хорижий тажрибаларни ўзлаштира оладиган, креатив фикрлайдиган ёш мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга ошириладиган вазифаларимиз кўп. Президентимиз томонидан йиғилишда ўртага қўйилган вазифаларни биргаликда ҳал этиш энг аввало жипсликда, ҳамжиҳатликда қунт билан  ишлашни талаб этади. 

Жасур Зарифбоев,

 ЎзДЖТСУ халқаро ҳамкорлик

бўйича проректор,

Нодир Ғаффоров,

 Ўзбек ва чет тиллари кафедраси мудири

 филология фанлари доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор таълим ва амалиёт уйғунлиги энг муҳим масала