Қонунбузарлик ҳолатига Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари ҳамда ДХХ ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида барҳам берилди.

Тезкор гуруҳ вакиллари Ғиждувон туманининг “Сармижон” ЙПХ маскани орқали ҳаракатланган автотранспорт воситасини кўздан кечирди.

Холислар иштирокида бўлиб ўтган кўздан кечирув жараёнида  автотранспорт воситасининг юкхонасида Россияда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган қиймати 92 миллион сўмни ташкил этувчи 9200 дона “Ампициллин 1000 мг” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди