Хабар берганимиздек, шу кунларда Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Минтақа спортчилари учун ўзига хос маҳорат майдони вазифасини ўтаётган мусобақалар жараёнида қўшни мамлакатлардан юртимизга келган оғир атлетика федерациялари мутасаддилари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Қозоғистон оғир атлетика федерацияси вакиллари билан бўлди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Маҳмудов ҳамда Қозоғистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Гаджи Гаджиев ўртасидаги мулоқот давомида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, терма жамоалар ўртасида қўшма машғулотлар ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гаджи Гаджиев бошқа спорт турлари қатори оғир атлетикани ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлашда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратишга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидланди.

Самимий руҳда кечган мулоқот чоғида икки қардош мамлакат ўртасида оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё чемпионати – минтақа спортчилари учун маҳорат майдони