Сирдарё воҳасининг Гулистон тумани миришкор деҳқонлари ғалладан юксак хирмон яратиб, вилоятда биринчилардан бўлиб зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалади.
Белгиланган марра жуда қисқа муддатда, яъни 16 кунда забт этилди. Жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига давлат ғалла хирмонига 18 минг 632 тоннадан зиёд дон топширилиб, шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди. Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил қилди.
–- Президентимизнинг ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган илғор ислоҳотлар, дон етиштиришнинг кластер усулига ўтказилгани, ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойили жорий этилганлиги, ерга, мулкка эгалик ҳисси ғаллакорларнинг моддий манфаатдорлигини янада оширди. Қолаверса, гулистонлик миришкорларнинг йиллар давомида тўплаган тажрибасини илмий асосда уйғун олиб бораётгани муҳим омил бўлди, –дейди туман ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов.
Зафар муборак бўлсин, гулистонлик ғаллакорлар!
Ш.Суяров, ЎзА мухбири