Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Ширин” фермер хўжаликлари уюшмасига қарашли лалми ерларда бугун мевали дарахтлар барқ уриб яшнаб, юзлаб киши ишли бўлган.

Бундан 5-6 йил муқаддам Жиззах вилоятининг тоғолди қир ва паст текисликларида ўзлаштирилган лалми ерларга асосан ғалла экилиб, осмонга қараб ёмғир ёғишини кутиб ўтиришарди. Қиш қорли, куз ва баҳор серёғин келсаку, қилинган сарф-харажат амал-тақал қилиб қопланар, йил қурғоқчил келиб қолса, катта зарар кўрилиб, хўжаликлар иқтисодий жиҳатдан беш баттар қарзга ботарди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ана шу ерларга қудуқлар қазилиб, сув чиқарилди ва минглаб гектарга пакана ва ярим пакана серҳосил мевали дарахт ва ток кўчатлари экилиб, бугун ана шу интенсив боғлар катта даромад манбаига айланиб, ишсиз фуқароларни доимий даромадли иш билан таъминламоқда.

Жиззахдан Шароф Рашидов тумани ҳудуди орқали Зоминга кетаверишда экилган минглаб гектардаги лалми буғдой ёки арпадан бирор йили мўл ҳосил олиниб, ғалла режасини бажарганини эшитмаганмиз.

Ҳозир эса тумандаги биргина “Ширин” ФХУнинг ҳудудида қудуқлар қазилиб, бир ярим минг гектардан ортиқ майдонда интенсив боғ барпо этилди.

– Бундан 5-6 йил аввал кимдир “Мана шу жойда  минг гектардан ортиқ ерда сердаромад боғ бўлади” деганида шу хўжаликнинг раҳбари бўлатуриб ўзим ҳам ишонмаган бўлардим, – дейди “Ширин” ФХУ раҳбари, Зомин туман Кенгаши депутати Алишер Аҳмедов. –Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва қатор фармонлари, ҳукуматимизнинг қарорлари билан хўжалигимизнинг ҳудудида 1 минг гектардан ортиқ ерда интенсив боғ ташкил этиб, 500 гектар майдонимизда токзор барпо этаяпмиз. Унгача бу ерлардан йил серёғин келганида 10-12 центнердан ғалла олганмиз. Бу ҳар гектар ердан 1 – 1 ярим миллион сўмдан даромад дегани, бу эса қилинган сарф- харажатдан ўн баробар кам эди.   Ушбу боғ республика “Агробанк”ининг ҳомийлигидаги агролизинг ва фирмаларнинг маблағлари ҳисобига “Агрофинас лизинг” фирмаси томонидан 2020 йилда ташкил этилди.Ҳозир бу ерда 9 турдаги эрта пишар, ўрта пишар ва кечки 1 миллион тупдан ортиқ мевали дарахт кўчати мавжуд.Ана шу дарахтлар 2 йил ўтиб нишона берган бўлса, мана учинчи йилдирки, кутганимиздан ҳам зиёда ҳосил бераяпти. Энг қувонарлиси, мана шу боғимизнинг ўзида 1 мингдан ортиқ юртдошимиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Бу шунча оилада қорақазон қайнаяпти, шунча оиланинг даромад манбаи яратилди, деганидир. Ҳозир мевалар пиша бошлади, гилосни териб олиб бир қисмини экспортга, бир қисмини ички бозорга сотдик. Мана ўрик теришга киришганимизга ҳам  ҳафта- ўн кун бўлиб қолди. Яъни, қисқача қилиб айтганда, терим мавсуми бошланди. Ҳар терим мавсумида 2-3 минг нафардан ортиқ мавсумий ишчини жалб этамиз.Ҳадемай, шафтоли, олхўри, олма, нок, бодом каби меваларимиз ҳам бирин-кетин пишиб етилади. Уларни териб олиш учун яна қўшимча қўшни хўжаликлардан ҳам мавсумий ишчиларни жалб этишни режалаштираяпмиз.Совутгичли омборхонамиз ҳам тез орада битиб қолади. Бундан ташқари, ток қаламчаларини лаборатория шароитида ўзимизда етиштириб, ўтган 2023 йилда 500 гектар майдонда узумзор барпо этдик. Бу токларимиз ҳам 3-4 йил деганда ҳосилга кириб қолади. Буларнинг ҳаммаси яна қўшимча иш ўринлари яратилади, деган маънони беради. Асосий мақсадимиз нафақат хўжалигимизда, балки қўшни қишлоқларда ҳам бирор ишсиз киши қолмаслигини таъминлашдир.

– Мен Туркия давлати фуқаросиман, шу боғни барпо этиш бошланган биринчи кундан, яъни 2020 йил май ойидан бери шу ерда ишлаб келаяпман, – дейди хўжаликка тегишли 200 гектар боғнинг агрономи Муҳамед Йенер. – Туркиядаги Аграр институтнинг бакалаврияти ва магистратурасини тамомлаганман. Касбим агроном. Ушбу интенсив боғимиз  Туркия технологияси асосида барпо этилган.Суғориш тизимида дунёдаги энг машҳур Исроилнинг “Метафин” фирмасида ишлаб чиқарилган томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган.Бу майдоннинг у бошидан то бу бошидаги ҳар бир туп дарахтга сувга талабидан келиб чиқиб, бир хил миқдорда сув томчилатиб етказиб берилади, деганидир. Сув йилдан-йилга тақчил бўлиб бораверади. Ушбу суғориш тизимида сув ниҳоятда тежалиб, ҳосил эса йилдан-йилга ортиб бораверади. Кўчатлар Европанинг турли ҳудудларидан олиниб, Италия лабораторияларида етиштирилган. Бу ерга олиб келингач, маълум вақт совутгичларда сувга солиб қўйиб, иқлимга мослаштирилгач, шу ерга экканмиз. Ҳозир боғимизда 9 турдаги мевали дарахтларнинг 23 хил нави мавжуд бўлиб, бу меваларнинг Ўзбекистондаги навлардан фарқи совутгичли омборда туриш вақти, узоқ йўлга юклаб кетганда эзилмай бориши, яъни жуда чидамлилиги ва айнан экспорт учун жуда мослигидир. Яна бу мевалар узилиб, яшикларга солингандан ёки совутгичли омборларга жойлангандан кейин  вақт ўтган сари мазаси янада ширинлашиб боравериш хусусияти ҳам мавжуд. Ушбу дарахтларимиз пакана ва ярим пакана бўлиб, бўйи мана шу кўриб турганингиздан ортиқ бўлмайди. Қаторларнинг оралиғи 4, дарахтларнинг оралиғи 1,5 – 2 метрни ташкил этади. Пакана дарахтларнинг ҳосилини териб олиш жуда қулай. Оралиққа ўрнатилган устунлар – уларнинг тўғри ўсишига, шохларини эгилиб қолмаслиги учун ушлаб туришга, мевалари тўкилмаслигига, устида ёпилган тўрлар эса қуёш урмаслиги, дўл, жала ва шамоллар тўкиб ташламаслиги ҳамда турли қуш ва жонзотлар меваларни шикастлаб ташламаслиги учун тутилган.Буларнинг бари камида 25 йилгача бемалол чидайди. Ҳар туп дарахтимиз 70-80 килограмм ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ ҳосил бериши мумкин. Лекин биз 30-40 килограммдан оширмаймиз, чунки ҳосил ҳаддан мўл бўлганида дарахт тез қарийди, шохларининг синиши ортади, орасидан техника юриши мушкуллашади, энг асосийси, меванинг ҳажми майдалашиб, сифати бузилади ва териб олиш ҳам қийинлашади. Дарахтларнинг турига қараб, бир йил давомида 10-15 мартагача зарур дориларни сепиб чиқамиз. Боғда ишлатиладиган деярли барча техника воситалари Туркиядан олиб келинган.  2020 йилнинг май ойида ер тайёрлаб, қудуқ қазиб, иш бошлаган бўлсак, ўша йилнинг 24 июнида кўчатларни эккан эдик, мана қаранг, қандай ажойиб боғ ҳосил бўлди.  Ҳозир териб олган маҳсулотларимизнинг 30 фоизини экспортга, 40 фоизини ички бозорга, қолган қисмини тез орада ишга тушадиган совутгичли омборга жойлаштирамиз. Худо хоҳласа, боғимизни янада кенгайтириб бораверамиз.

[gallery-17949]

Шу ўринда “Ширин” хўжалиги аъзоларининг режалари улкан эканини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки бу ерда совутгичли омборхонадан ташқари, яқин келажакда боғ ҳажмини янада кенгайтириб, шу ернинг ўзида шарбат тайёрлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш, қоқи қилиш цехлари ҳам барпо этиш мўлжалланаяпти экан.  

Туркиялик мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистон 2-3 йил ичида ушбу боғдаги каби кўчат навлари билан ўзини ўзи тўлиқ таъминлай олади. 4-5 йилдан кейин эса, ҳозирдан келиб буюртма бера бошлаган Қирғизистон, Тожикистон каби Марказий Осиё давлатларига ҳам кўчатларни экспорт қилиш имконияти яратилади.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/jSz10y1Nj_8" title="Zominning lalmi yerlarida  intensiv bogʻlar yaratilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Буларнинг бари қўшимча иш ўринлари яратиб, халқимизнинг фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига хизмат қилади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео, сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоминнинг лалми ерларида интенсив боғлар яратилмоқда (+видео)