Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади.

Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда. Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.

Шунинг учун пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарурлигини давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаб келмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.

"Янги Тошкент" лойиҳаси тахминан 1 миллион аҳоли учун замонавий шаҳар маконини яратиш мақсадида 6000 гк майдонни ўзлаштиришга қаратилган.  Лойиҳанинг биринчи босқичида кўп қаватли уйлар, мактаблар, болалар боғчалари, касалхона ва поликлиника қурилишини ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, 1 миллион нафардан ошиқ аҳоли учун мўлжалланган шаҳарда 2024–2025 йилларда бир қанча вазирликлар, университетлар, маданият жойлари ва ижтимоий объектлар қуриш ишлари бошланади.

Cross Works компанияси Янги Тошкентнинг мастер-режаси видеосини эълон қилди. Унда эгизак миноралар мажмуаси қуриладиган "1-туман" билан танишиш мумкин. У дунёда баландлиги бўйича бешинчи ўринда бўлади (575 м).

Янги шаҳар Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги 25 000 гектар майдонда 2,5 миллион кишига мўлжалланган. Шу билан бирга, қурилишнинг биринчи босқичи тахминан 6 000 гектарни ташкил этади. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан пойтахтимиз аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратилган. Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилиши режалаштирилган.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/BLH0nbZ1nLM" title="“Yangi Toshkent”ning master-rejasi eʼlon qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Хулоса қилиб айтганда, пойтахтимиз Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполисга, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бирига айланишига умид қилиб қоламиз.

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Янги Тошкент"нинг мастер-режаси эълон қилинди (+видео)