Шоҳимардон тез оқар дарёлари, пурвиқор тоғлари, гўзал манзараларию хуш ҳавоси билангина машҳур эмас. Бу ердаги давлат музейи тарихий асори-ақидалари, ноёб экспонатлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилиб келган.

Афсуски, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги №975-сонли қарори билан у тугатилган. Шундай бўлсада, ўшанда вилоят ҳокимлиги унинг фаолиятини сақлаб қолиб, барча ҳаражатларни зиммасига олган эди. Хайриятки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ-135 сонли қарорига кўра Фарғона туманида “Шоҳимардон табиат музейи”ни ташкил этиш белгиланди. Айнан Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозаровнинг 2023 йил 15 декабрдаги қарори билан “Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий” меъмориал музейи негизида жамоатчилик асосида “Шоҳимардон тарихи ва табиати музейи” ташкил этилди. Музей иш фаолиятининг ғоя ва мақсадлари ишлаб чиқилди. Шундан сўнг, 

- Вилоят хокими Хайрулла Бозаров томонидан музейимиз ўрганилиб, улар томонидан 4.5 млрд пул ажратилиб, тендерда ғолиб бўлган қурилиш ташкилоти октябр-ноябр ойларида таъмирлаш ишларини бошлади - дейди музей директори Гулноза Нажмиддинова.

Мукаммал таъмирлашни “Фарқурилишинвест” МЧЖ олиб борарди. Дастлабки ойларда муайян ишлар бажарилди. Аммо, - Фақат том қисми ёпилди. Ички хоналарда, экспонатлар қўйиладиган жойларни таъмирлаш охирига етказилмади. Бир ойдирки, қурилишимиз тўхтаб қолган, - дейди Гулнозахон.

Бинонинг бирон хонаси таъмирдан чиқарилгандек сифатда эмас. Ҳар бирида бир тўкис айб. Буни музей иши билимдонлари, тажрибали мутахассислар қайта-қайта таъкидлашяпти. Уларга кўра,

- Экспозиция яратиш жараёнига халақит берадиган ҳолатда таъмирланган. Девор қисмлари асосан МДФ билан қопланган. Яъни, эски ҳолатдаги дизайн янги материал билан қоплаб қўйилган, - дейди Фарғона тарихи ва маданияти давлат музейи директор ўринбосари Элёр Рахимов.

Музей музейдек бўлиши лозим. Жумладан, дизайни ҳам. Афсуски лойиҳа, таъмирлаш ишлари унинг молиявий эгаси иштирокисиз бошланганди.

- Бино, унинг ичидаги кўргазмалар ҳаммаси Фарғона тарихи ва маданияти музейи тасарруфида. Шоҳимардон тарихи ва табиати музейида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари буюртмачиси – Фарғона вилоят хокимияти, - дейди Фарғона тарихи ва маданияти музейи директори Хайрулло Зокиров.

Вилоят ҳокимлиги маблағ топиб музейни таъмирлашга йўналтирган. Қолаверса Шоҳимардонга келаётган сайёҳлар оқими кундан-кун ортиб боряпти. Ҳолатни кўрган Шоҳимардон тарихига қизиққан сайёҳларнинг хафсаласи эса пир.

- Уч йилдан буён ҳар йили келаман. Ҳазрати Али мақбарасини зиёрат қилгач музейга кираман. Аммо музей ўтган йилдан буён таъмирлаш учун ёпилиб қолган экан – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Бибисора Тошмуродова, - Ҳеч қандай янгилик қилинмаган, музей очилмаган. Менимча, ёз мавсумида, бу ерда сайёҳлар келадиган даврда музейни очиш зарур эди.

Нихоят биз “Фарқурилишинвест” МЧЖ раҳбари Алимардон Абдуҳакимов билан учрашишга муваффақ бўлдик.

-  Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғидаги музейни шаффоф тендерда ютиб олганмиз, - дейди у. - 4 млрд 50 миллион сўм қўйилган. 2 млрд сўм пул олганмиз. Ҳозирда ички қисмларни таъмирдан ўтказдик. Ташқи кўринишда озгина иш қолди. Шу кунларда битказиб топширамиз.

Буюртмачи - вилоят ҳокимлигининг “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси вазиятни қўлга олиши, “Фарқурилишинвест” МЧЖ раҳбарларига кераклича таъсир кўрсатиши заруратга айланган.

Музей директори Гулноза опа билан хайрлашар чоғимиз, “яна бир гап айтмоқчи эдим”, деб қолди:

- Менга алам қиладиган жойи шуки, қурилиш бошланганда қиш мавсуми эди, улар менга ётоқ масаласида мурожаат қилдилар. Уларнинг ваъдасига ишониб уйимиздан жой бердик. Учта хонани қишда иситдик. Уларга уч маҳал иссиқ овқат қилиб бердик. Лекин халигача бирон сўм тўлашмади...

Гарчи бу аҳлоқий масала бўлсада, уни “Фарқурилишинвест” раҳбарига етказдик.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/KTUDPeFUGJI" title="Shoximardon tarixi va tabiati muzeyi qachono chiladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

- Усталаримизга жой берган. Лекин пул талаб қиляпти. Биз опага тўлаб берамиз, деб айтдик – дейди Алимардон Абдулҳакимов. - Опанинг пулидан узилиш бўлиб қолди. Тан оламиз.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардон тарихи ва табиати музейи қачон очилади? (+видео)