Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси жорий йил май ойида 1022 бирликни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 2,2 фоизга мўътадил ошган. Шу билан бирга, Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизлик ўсиш кузатилди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси тўртинчи ой кетма-кет ўсмоқда. Ўсиш қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган.  

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони 5,6 фоизга ошган. Фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 3,7 фоизга камайган. Товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,5 фоизга ошган. Товар белгилари бўйича компонент 29,8 фоизга ошган.  

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.  

Жорий йил май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 8 та ҳудудда ўтган ойга (апрель) нисбатан ўсиш кузатилган. Тошкент шаҳри (52,5%), Навоий (44,2%), Самарқанд (7,2%), Бухоро (6,1%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.  

Шу билан бирга, ушбу индекс 6 та ҳудудда пасайган. Хусусан, Жиззах (- 10,0%), Сурхондарё (- 6,7%) ва Хоразм (- 6,7%) вилоятларида сезиларли даражада пасайиш кузатилган.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ўсган