30 июнь – Ёшлар куни

Мамлакатимизда ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, ўсиб-улғайиши, ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитларни яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу жараёнда ўз тақдири ва келажагини Ватан тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларнинг сафи тобора кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Хивада ёшлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот жараёнида Иброҳим Абдураҳмонов илм-фан ютуқларининг нафақат жамият ҳаётида, балки мамлакат тараққиётида тутган ўрни, ёшларнинг илм олиши ва инновацион ғоялар ва стартапларни ишлаб чиқиши учун барча шарт-шароит яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини қайд этди. Ёшларга ўзининг илмий фаолияти ва орттирган тажрибалари борасида  сўзлаб берди.

– Соғлом, билимли, маданиятли ёшлар мамлакат тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи ҳамда жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишда ҳаракатлантирувчи кучдир,– дейди Иброҳим Абдураҳмонов. – Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, энг муҳими, ўз ғоя ва таклифлари билан майдонга чиқа оладиган  ёшларнинг ортида давлат, Президент турибди. Муҳими, сиз келажак сари олға қадам ташлашда давом этинг, имкониятлардан унумли фойдаланинг.

Суҳбат давомида иштирокчи ёшлар ўз олдига қўйган мақсадлари, стартап лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни инглиз тилида баён этди. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, жорий йилнинг  Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили  деб эълон қилиниши ҳам  мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давомидир. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда биттадан “Креатив парк”лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшни жалб қилиш, ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшни хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга юбориш, мактаб битирувчиларининг камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш, китобхон ёшлар сонини 5 миллион нафарга етказиш, “Топ-500” га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш каби мақсадлар ўрин олган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ортингизда Президент турибди