Муносабат

Муҳандислик – ўз долзарблигини йўқотмаган соҳалардан бўлиб, у такомиллашган ҳар бир жабҳада, мамлакат нафақат технологик, балки иқтисодий барқарорлик жиҳатдан ҳам жадал тараққий этиб келган.

Жорий йилнинг 20 июнь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилиши жаҳон иқтисодиёти рақобати шароитида стратегик аҳамиятга эга муҳандислик соҳасини ривожлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Шу ўринда ривожланиш тарихига узоқ вақт бўлмаган кунчиқар юрт – Японияни мисол тариқасида оладиган бўлсак, ҳеч қандай табиий ресурслари йўқ давлат, турли муҳандислик ишланмалари, ноу-хаулари билан бугун дунёнинг энг ривожланган давлатига айланди. Бунинг замирида юқори сифатли муҳандислик таълими ва амалиёти ётибди.

Хўш, юқори муҳандислик, деганда нимани тушунамиз? Бир сўз билан айтганда, кечаги муҳандис билан бугунги муҳандиснинг ўртасида катта фарқ бор. Кечаги муҳандис мавжуд предметларни ўзаро бириктириб, унинг ишлашини назорат қилган бўлса, бугун Муҳандислик олий мактабларида етиштирилаётган кадрлар замонавий техника-технология, IT ва юқори форматлардаги мураккаб операцияларни амалга ошира оладиган, инновацион робототехнологияларни яратаётган, соҳага ижодкорлик билан ёндашувчи ихтирочилар ва етук муҳандислар ҳисобланади.

Сўнгги етти йилликда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли фаровонлигини ошириш, даромадли иш ўринлари яратиш, маҳаллий маҳсулотларни хомашё сифатида эмас, балки «ипидан - игнасигача» тайёр маҳсулот сифатида халқаро бозорларга экспорт қилиш мақсадида салмоқли инвестициялар киритилиб, йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилишига эришилди. Натижада табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти арзон нархда четга экспорт қилиниб, тайёр товар сифатида қиммат нархда импорт қилинишининг олди олинмоқда.

Бундай индустриал ислоҳотлар натижасида тахминан 150 минг иш ўрни ташкил қилиниб, кластерлар, кооперациялар ва қўшма корхоналар сони ҳамда ҳажми кенгайиб, қўшимча қиймат яратилмоқда. Ўтган тўрт йилда 1 минг 727 та амалий, инновацион, фундаментал ва стартап лойиҳаларга 2,2 триллион сўм йўналтирилиб тадқиқот, тажриба-конструкторлик учун харажатлар 2 баробар кўтарилгани эътироф этилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жорий йилда 21 триллион сўмлик давлат инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, 37,5 миллиард долларлик хорижий ва ҳудудий инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши белгиланган. Шу сабабли олий таълим муассасалари олдига назария ва амалиётни бир вақтда бирлаштириб олиб бориш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди. 

Илгари олий таълим муассасаларида ишлаб чиқариш ўз бўларчиликка келиб қолганди, айтайлик, қабул жараёнлари ўша мутахассислик керакми ёки йўқ, уни ҳеч ким таҳлил қилмасдан квота чизиқлари ўртача ўлчамда тахминан чизиб бериларди. 

Энди ундай бўлмайди, яъни қабул жараёнларини маҳаллий ҳокимликлар, инвесторлар билан келишилган ҳолда белгилаб олиш чора-тадбирлари бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борада тизимли ишлар энди бошлангани сабабли, ҳали натижалар кутилганидек эмаслигини давлатимиз раҳбари танқидий баҳолаб, олий ўқув юртлари билан саноат ўртасида узилиш борлигини қайд этди. Ўйлаймизки, бу борада ректорлар тегишли хулосалар чиқариб, зудлик билан амалий ишларни кучайтиради.

Бугунги кунда технологик ривожланишга давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қаралиб, қатор қарорлар, фармонлар қабул қилиниши баробарида тадқиқот, тажриба-конструкторлик харажатлари 2 баробар ортди. Таҳлилларга кўра, ушбу маблағларнинг 41 фоизи давлат улуши бор корхоналарга, 34 фоизи хусусий секторга ва 25 фоизи олийгоҳларга тўғри келгани олий таълим муассасаларида муҳандислик соҳалари бўйича ишлар ҳали орқада эканини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бунинг сабаби, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чекланиб, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда кам жорий қилинганидир. Олий таълимда бор куч таълим сифатини оширишга қаратилиб, амалиёт билан ишлаб чиқариш интеграциясига эътиборсиз қаралгани, хатоларимизни яққол кўрсатиб берди.

Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга оширилмай келаётгани, олийгоҳ билан саноат ўртасида узилиш борлиги, ректорлар корхоналарга бориб, янги технологиялар билан танишмаётгани, ускуна ва дастгоҳларни ўрганмаётгани, ҳоким ва вазирлар эса ўртада кўприк бўлиб, буни ташкиллаштирмаётгани танқид қилинди ва унинг ечимлари кўрсатиб берилди.

Олий таълимдаги 36 та давлат олийгоҳида муҳандислик йўналишида 264 минг бакалавр, 3 минг магистр ўқиб, йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда. Аммо айни пайтда баъзи фанлар ва мутахассислар давлат талабларига мос эмаслиги, эҳтиёжга яраша мутахассислар етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилаётгани қайд этилди. 

Таъкидлаш жоизки, талаб ва таклиф тўғри мувофиқлаштирилган жойда соҳа ривожланади, мутахассислар ўз ўрнини топади. Йиғилишда глобаллашув рақобати шароитида халқаро талаблар ҳисобга олиниб тайёрланмаган муҳандисларнинг 60 фоизи бошқа соҳаларда ишлаётгани, айни пайтда мамлакатдаги жадал инвестицион лойиҳаларни самарали бошқаришга 4 мингта муҳандисга талаб борлиги таҳлил қилинди. 

2023 – 2024 ўқув йилида «енгил саноат конструкцияси» йўналишида 153 нафар мутахассис етиштирган Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳридаги муҳандислик олийгоҳлари 2024-2025 ўқув йилида маҳаллий ҳокимлик, инвесторлар билан қўшимча қиймат масалаларини кўриб чиқиб, кўпроқ квоталарни қабул қилиши мақсадга мувофиқ.

Давлатимиз раҳбари тўғри таъкидлаганидек, бугун нафақат квоталарни кўриб чиқиш, балки ўзини оқламаётган кафедраларни инновацион тармоқларга бирлаштириш, кераксиз фанларни қисқартириш ва янги фанларни киритиш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малакасини ошириш, юкламаларни оптималлаштириш ва жаҳондаги энг сўнгги инновацион ўқув қўлланмаларни таржима қилиб, фан сифатида кенг жорий қилиш вақти келди.

Мухтасар қилиб айтганда, таълим кластерлари, кооперацияларини кенгайтириш, тажриба-ишлаб чиқариш корхоналарини (спин-оф) очиб, давлат ва ишлаб чиқарувчи маблағларини жалб қилиш, тадқиқот ўтказиш, рақобатбардош маҳсулот яратиб, тижоратлаштириш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Давлатимиз раҳбари илгари сураётган инновацион «тармоқ – корхона – олийгоҳ» муҳандислик дастури барча олий таълим муассасаларига пировард мақсадларни белгилаб беради. Бу эса муҳандисликка ихтисослашган ҳамкор корхоналарда кафедралар очиш, дуал таълимни йўлга қўйишга асос бўлди.

Жорий йилда муҳандислик олийгоҳлари билан техника соҳаларидаги илмий тадқиқотлар белгилаб берилган 10 та ўқув юртида «Олий муҳандислик мактаблари» очилади.

«Олий муҳандислик мактаблари»да икки йиллик амалий магистратура очилиб, ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси асосида номзодлар саралаб олиниши мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ўсишини таъминлайди. 

Бу эса давлатимиз раҳбари илгари сураётган юксак ғоя — ҳар биримиздан ватанпарварликни талаб этиб, касбга, вазифамизга бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилишни тақозо қилади.

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳандислик соҳасини амалиёт билан инновацион такомиллаштириш – иқтисодиёт барқарорлиги гарови