Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган истеъдодли спортчимиз Турсуной Жабборова тўғрисида хабар йўллади.

Хабарда -81 килограмм вазнда ёзги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика мусобақаларида “Париж-2024” медаллари учун курашадиган спортчилар рўйхатига миллий терма жамоамиз аъзоси Турсуной Жабборова киритилгани эътироф этилган.  

Дарҳақиқат, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг халқаро даражадаги манфаатли ҳамкорлик алоқалари самарасида Қашқадарё вилояти оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамияти аъзоси, жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова “Париж-2024”нинг алоҳида иқтидорли спортчилар учун ажратиладиган Олимпия йўлланмаси соҳиби бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг оғир атлетика мусобақалари учун 120 та ўрин ажратилган бўлиб, икки йил давомида 200 дан зиёд давлатнинг спортчилари саралаш турнирларда қатнашди.  

Турсуной Жабборованинг муваффақияти туфайли ўзбекистонлик 3 нафар оғир атлетикачи “Париж-2024” супачасида Олимпиада медаллари учун кураш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди.  

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимизнинг Олимпия ўйинларидаги йўлланмалари сони 3 тага етди