Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Чемпионатнинг навбатдаги кунида қизлар ўртасида -49 кг. ҳамда ўғил болалар ўртасида -55 кг. вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Нурбек Тўхтаев иккикураш натижасига кўра 195 кг. натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Олтин ва бронза медаллари эса қирғизистонлик Эрнис Бактйбеков ҳамда Турдубек Калибековга насиб этди.  

Қизлар орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Малика Ҳожиева иккикураш натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди. Яна бир вакилимиз Феруза Қадамбоева эса ушбу йўналишда кумуш медалга эга чиқди. Тумара Жапарова (Қирғизистон) шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.  

Шунингдек, U15 тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатида қизлар -49 кг. вазн тоифасида, ўғил болалар эса -49 ҳамда -55 кг. вазн тоифаларида баҳсларга киришди. Нурислом Ғафуржанов, Тоҳир Туропов ва Сарвара Тиловова ўз вазнларида иккикураш натижасига кўра шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимизнинг навбатдаги ғалабалари