Telegram орқали “Notcoin” йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли талаба йигит 10 суткага қамалди. Аммо бу ягона ҳолат эмас – сўнгги уч ҳафта давомида 20 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўрта асрларда Жанубий Американинг “олтин давлати” – Эльдорадо ҳақидаги афсоналар испан конкистадорларининг кўнглига васваса солгани сингари бугун аксариятнинг ўй-хаёлини “Notcoin”, “Hamster Kombat” ва бошқа иловаларда “танга” тўплаш ва уни яхшигина пулга сотиш банд қилган.
Криптовалюта нима? У бошқа валюта шаклларидан қандай фарқ қилади?
Ушбу атама транзакциясини текшириш учун фойдаланиладиган криптография сўзидан пайдо бўлган. Криптографиядан, криптовалюта маълумотларини ҳамёндан умумий реестрга юбориш ва сақлаш учун фойдаланилади. Илк криптовалюта – биткоин, 2009 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда ҳам энг таниқли ҳисобланади.
Криптовалюта – транзакция текширувида банклар иштирок этмайдиган, норасмий тўлов тизими саналади. Бу исталган фойдаланувчига тўлов юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи, тенг ҳуқуқли иштирокчилар тизимидир.
Криптовалюта билан тўловлар фақат аниқ транзакциялар учун, рақамли кўринишда, онлайн маълумотлар базасида амалга оширилади. Ўтказмаларда транзакциялар оммавий рўйхатда қайд этилади. Криптовалюта моддий кўринишда мавжуд эмас, у фақат рақамли ҳамёнда сақланади.
Хўш, криптовалюта қандай қўлланилади? Криптовалюта, тақсимланган оммавий реестр – блокчейнда ишлаб чиқарилади. Блокчейн – валюта сақловчи томонидан янгиланиб борувчи барча транзакциялар ёзувини ўзида сақлайди. Таъкидлаш керакки, криптовалюта – моддий объект эмас. У ёзув ёки ўлчов бирликларни бир шахс томонидан, ҳеч қандай ишонч ва кафолатларсиз учинчи томонга ўтказиш калитидир.
Ўзбекисионда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Саволаримизга ҳуқуқшунос Мурод Нажмиддинов жавоб беради.
Батафсил:
<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/79wDvZan6d8" title="“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Kriptovalyuta olish va sotish qay darajada qonuniy?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов, ЎзА