Глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган бир пайтда, миллатимизнинг қадриятлари, маънавияти, урф-одати, анъаналари, тарихи ва таъбир жоиз бўлса, ўзлиги кучли синовдан ўтади. Шундай қалтис шароитда миллий контентни шакллантириш, доимий равишда ривожлантириб, мустаҳкамлаб бориш масаласи жуда долзарб. Сабаби биз дунёда рўй бераётган жараёнларга четдан туриб, томошабин ёки баҳо берувчи ҳакам каби индамай қараб тура олмаймиз. Агар биз миллий контент яратмасак, одамларимиз четдан ахборот олишга мажбур бўлади. Ваҳоланки, ташқаридан кириб келаётган маълумот ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди.
Шу ўринда ўз-ўзидан саволлар пайдо бўлади: Мамлакат ичидаги сифатли медиа маҳсулот – ўзбек миллий контенти аслида қандай бўлиши керак? Контент яратишда хориж тажрибасининг қайси жиҳатларига эътибор қаратиш лозим? Чет эл интернет саҳифаларида соф ўзбекона контент яратиш мумкинми? Бундай саволларга жавоб топиш, хусусан медиа оламига янги иштирокчилар кириб келаётган даврда ички ва ташқи ахборот ўртасида вужудга келаётган турли зиддиятлар, ахборот хуружларига қарши превентив, тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масаласи миллий контент яратилишига тизимли ва кўп томонлама ёндашишдек чуқур масъулиятни талаб этади.
Жорий йил январь ойиида давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзаб масала эканини таъкидлаб, шундай деган эди:
– Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, жараён хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Янгилик, таҳлилий маълумот ва реал воқеаларга эҳтиёжни биз қондирмас эканмиз, айни ишни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг бир гапи бор: “Ёмон гап ракетадан олдин юради, яхши гап тошбақадан кейин”.
Дарҳақиқат, бугун замонавий дунёда ахборотни ёруғлик тезлигида дунёнинг бир нуқтасидан бошқа нуқтасига юбориш мумкин. Ҳатто, шу ахборотга ишлов бериш, зарар етказиш жараёни ҳам нейротармоқ ва сунъий интеллект технологияси сабаб сонияларда амалга оширилмоқда. Кибер хуруж ортидан баъзида мисли кўрилмаган даражада моддий зарар кўрилади. Афсуски, ахборот хуружининг муайян ғояни сингдиришга асосланган турлари ҳам борки, бундай салбий ҳаракатга қарши курашиш жамиятнинг ҳар бир аъзосидан чуқур билим, ғоят кучли сабр-тоқат талаб қилади.
Кишини ўйлантирадиган яна бир ҳолат бор: зaмoнaвий мaфкуpaвий тaҳдид oмили ҳoзиpги вaқтдa сиёсий, иқтиcoдий, ижтимoий, мaдaний, мaънaвий, қўйинг-ки, инcoниятга алоқадор бapчa coҳaлapни қaмpaб oлиб, глoбaл тaҳдидлapни юзaгa келтиpмoқдa. Хусусан, инсон мaънaвиятигa тaъcиp кўpcaтишни acocий қуpoл қилиб oлгaн мaфкуpaвий тaҳдидлap, aввaлo, oнг, тaфaккуp вa xулқ-aтвopгa хaвф coлишдaн тaшқapи, инcoн pуҳиятидa ҳaм жиддий муaммo келтиpиб чиқapяпти.
Маълумки, ижтимоий тармоқ сегментининг асосий қатлами ёшлардан иборат. Шу нуқтаи назардан тармоққа жойлаштирилаётган материаллар замирида ўта саёз, ҳаётнинг фақат енгил-елпи жиҳатларини тарғиб қиладиган ғоялар ётгани ғоят ачинарли. Ижтимoий тapмoқдaги саҳифалapни ёшлap “идеaл ўзлик” cифaтидa қaбул қилиши ҳеч гап эмас. Энг ёмoни, инcoн шунчаки иcтеъмoлчигa aйлaниб қолиши эҳтимоли кучли. Зеро, муайян дaвлaт вa жaмиятнинг вoягa етиб келaётгaн aвлoдини виpтуaл жиҳaтдaн қapaм қилиб тapбиялaшга уриниш ҳолатларини ҳамма, ҳap доим ҳам англаб етавермaйди. Бугун ёш-у кекca қатлам орасидa ижтимoий тapмoқ opқaли узaтилгaн axбopoтни борича қабул қилаётган, маълумот холис, ҳаққоний ёки ножоизлиги ҳақида фикpламай қўйганлар бисёр.
Ахборот хуружи, қайсидир маънода, замонамизнинг қудратли воситасига айланмоқда. Таъбир жоиз бўлса, бу хатарни, ҳатто, ядро қуролидан ҳам хавфли, дейиш мумкин. Кўринмас хусусиятга эга бундай хуружга қарши миллий ахборот иммунитетини шакллантириш, рақобатбардош контент яратиш масаласи бугун ўта долзарб.
Гап медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти ҳақида кетар экан, мавзу юзасидан фикрлашиш мақсадида студияга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти, филология фанлари доктори Мансур Юнусни таклиф этдик.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/RfZflMw77dM" title="Media makonda oʻzbek milliy kontenti qanday boʻlishi kerak?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов,
Аброр Содиқов (видео),
ЎзА