Президент қарори – амалда

Энергия  тақчиллиги сайёрамизда  тежамкорликка эришиш масаласини кўндаланг қўймоқда. Айни пайтда бу муаммо бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаётир.  

Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар натижадорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.  

Мазкур ҳужжатда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг муҳим вазифалари белгилаб берилган. Шунга  мувофиқ  Сурхондарё вилоятида ҳам газ ресурсларидан тежаб фойдаланиш ва истеъмолчиларни бир маромда ишончли, қулай ёқилғи билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.Мутахассисларимиз табиий газдан оқилона фойдаланиш ва ортиқча сарф-ҳаражатни камайтириш учун аҳоли хонадонларининг қозонхоналари ва маънан эскирган, қўлбола газ-горелка қурилмаларини иссиқликни  автоматик равишда бошқарувчи, хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган замонавийларига алмаштиришга алоҳида аҳамият бермоқда.

Ёқилғини оқилона сарфлашга хизмат қиладиган замонавий энергия тежамкор газ қурилмалари фойдаланилган табиий газни ўртача 30-35 фоизга иқтисод қилади. Бу нафақат газ тежалиши, балки оила бюджетига ҳам фойда келтиради. Бундан ташқари, энергия тежамкор ёндиргичлар истеъмолчилар учун хавфсизлиги, яъни босим пасайиб-кўтарилиши оқибатида газ узатиш тармоқларида узилишлар бўлганда, автоматик тарзда ўчиб, газ ўтказишни тўхтатиб қўйиши  билан ҳам аҳамиятлидир. Замонавий ускуналарнинг қулай ва афзалликлари билан истеъмолчиларимизни янада яқинроқ таништириш мақсадида туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари ходимлари ўтказаётган тарғибот тадбирларида аҳолига бу ҳақда атрофлича маълумот берилмоқда.  

Жойларда  амалга оширилаётган  бундай тадбирлар истеъмолчиларнинг табиий газдан самарали фойдаланиши юзасидан билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, маънан эскирган газ жиҳозларини энергия тежамкор ёндиргичларга  алмаштиришга қизиқишини оширмоқда. Бу ҳолат табиий газни ва аҳолининг фойдаланилган ёқилғи учун маблағини тежашига кўмаклашаётир. Жумладан, ҳозир вилоятда 138 минг 619 истеъмолчи табиий газдан фойдаланмоқда. Уларда  277 минг 238 та газ жиҳози мавжуд. Шундан 267 минг 109 таси замонавий, энергия тежамкор ёндиргичлардир. Йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларига 10 минг 129 та замонавий, энергия тежамкор ёндиргич ўрнатилди. Шунингдек, вилоятда 2 минг 894 та улгуржи истеъмолчи мавжуд бўлиб, улардаги замонавий энергия тежамкор ускуналар 5 минг 968 тани, маънан эскирганлари 853 тани ташкил этади. Шу пайтга қадар улгуржи истеъмолчиларнинг 5 минг 115 та маънан эскирган газ жиҳози замонавий, энергия тежамкор ускуналар билан алмаштирилди.

Ер қаъридан машаққатли меҳнат эвазига қазиб олинаётган табиий газ ¬ юрт бойлиги, обод турмуш манбаи. Уни тежаб, исроф қилмасдан сарфлаш миллий иқтисодиётимиз барқарор ўсишини таъминлаб, аҳолининг фаровонлик даражасини ошириш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабу эҳтиёжини узлуксиз қаноатлантиришда муҳим ўрин тутади. Вилоятда маънан эскирган газ жиҳозларини замонавий, энергия тежамкор ускуналар билан алмаштириш бу масаланинг ечимини топишга яқиндан кўмаклашади.  

Мирзоқул Мансуров,

"Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиали директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия тежовчи газ ускуналари тежамкор, қулай ва хавфсиз