Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди ва дипломатдан ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиб олди.
Учрашув кун тартибидан олий даражадаги бўлажак учрашувлар, иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, қўшма истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш, барча соҳаларда яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 8 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг билан музокара якуни бўйича шундай деган эди:
– Биз тегишли қарорни олқишлаймиз. Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилади. Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатимиз истисносиз барча соҳаларда жадал ўсиш суръатини намоён этмоқда.
ЎзА