Греклар кўп асрлик тарихга эга халқ. Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 нафар грек ўзбек халқи билан дўст-қадрдон бўлиб яшаб келмоқда.
Хўш, грекларнинг юртимизга келиб қолиш тарихи қандай? Бугунги кунда улар қайси соҳаларда меҳнат қилади? Грекларнинг оилавий қадриятлари, миллий урф-одатларини асраш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида Грек маданият маркази раҳбари Константинос Политис қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Мен асли грецияликман, 20 йилдан буён Ўзбекистонда яшайман. Касбим – архитектор-дизайнер. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тахминан бир ярим мингга яқин грек яшайди. Булар 1949 йилда Ўзбекистонга келиб қолган грекларнинг учинчи ва тўртинчи авлодлари ҳисобланади.
Греклар жуда ҳам эски қавмлардан ҳисобланади. Ҳаттоки, биз, греклар ер юзида 2 минг 300 йил аввал бўлганмиз. Тарихдан билса ҳам бўладики, греклар жуда эски қавмлардан бўлгани учун ҳар қандай жойда ўтроқ ҳаёт кечириб, ўша миллат билан бирлашиб, жипслашиб кетган. Шу сабабли, замонавий греклар 70 йил олдин Ўзбекистонга келганидан кейин ҳам унчалик қийналмаган.
Бизда кўплаб машҳур ёзувчилар бўлган, улар Грецияга кўчиб кетган. Тошкентда яшовчи машҳур грек қўшиқчимиз Маргарита Зорбала ўз ижоди билан ёшларга ибрат бўлиб келмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TTV6lGRrTl0" title="Oʻzbeklar bilan doʻst boʻlib yashab kelayotgan greklar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Марказимизда янги туғилаётган грек болаларни рўйхатга олиш жараёнини йўлга қўйдик. Ўзбекистондаги грекларга яқинроқ бўлишга, улар билан кўпроқ мулоқотга киришишга ҳаракат қиляпмиз.
Н.Раҳмонова, А.Содиқов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА