“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежамкор қурилмаларни жорий этиш ишлари тизимли ташкил этилмоқда.

Хусусан, 2024 йил бўйича мазкур ташкилотнинг тизим корхоналарида энергия ресурсларини тежашга қаратилган 54 та тадбир ташкил этилган. Унга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида 10,35 МВт қуёш фотоэлектр станцияси, 45 минг литр қуёш сув иситиш қурилмаси, 62 дона частота ростлаш қурилмаси, 2 комплект энергия тежамкор насос, 5 400 дона энергия тежамкор лампа ўрнатилди. 

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодовнинг маълум қилишича, амалга оширилган бу каби тадбирлар натижасида ўтган 5 ойда 25,2 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинган. 

–Бугунга қадар тизим ташкилотларида жорий қилинган қуёш фотоэлектр станциялари 26,7 МВт, қуёш сув иситиш қурилмалари 89 минг 200 литр, частота ростлаш қурилмалари 108 дона, энергия тежамкор насослар 12 комплект, энергия тежамкор лампалар 13 минг 235 дона, ҳаракат датчиклари 1 103 дона, гофра панеллари 4 696 м2 ва қуёш панелли ёритиш чироқлари 1 минг 951 донани ташкил этмоқда. Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад эса жойларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, истеъмол кўрсаткичларини пасайтириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва энергия ресурслари таъминоти барқарорлигини таъминлашдир. Айтиш жоизки, мазкур кўрилаётган чоралар ҳисобига 2024 йил якунига қадар 78,7 миллион киловатт соат электр энергияси тежалишига эришилади, – деди М.Ибодов. 

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖда онлайн назорат қилиш дастури жорий қилинган. У орқали ҳар бир объектда ўрнатилган қуёш фотоэлектр станцияларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари масофавий назорат қилинади. 

Ҳозирда мавжуд қуёш фотоэлектр станциялари бўйича жами қувватлар 26,7 МВтни ҳамда қуёш сув иситкичлари ҳажмлари эса 89,2 минг литрни ташкил этади. Улар орқали бир кунда 160 минг киловатт соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кунлик электр энергияси истеъмолини 9-10 фоиз қисқартиришга эришиляпти. 2024 йил якунига қадар мавжуд қайта тикланувчи энергия манбаларидан 35,2 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25,2 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинди 